Конституцияга киргизилувчи тузатишларга рози бўлмаган, Исаев “Кыргызстан” фракциясининг етакчилигидан кетди

804

Парламентдаги “Кыргызстан” фракциясининг етакчиси Канат Исаев хизматдан кетди, чунки у конституция  референдумини қўлламайди.

Исаев “Кыргызстан” фракцияси етакчисининг хизматидан кетишини Конституцияга киргизилувчи тузатишларга рози эмаслиги билан изоҳлади — унинг айтишича, у ўз эрки билан ваколат ҳуқуқларини топширди, энди “Кыргызстан”нинг етакчиси Алмазбек Баатирбеков бўлиши кутилмоқда.

“Азаттык” радиосига берган интервьюсида у Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришлар сабабидан “Кыргызстан” фракцияси тузатишларни қўллаган ҳамда унга қарши чиққан гуруҳ бўлиб иккига бўлиниб кетганини айтди.

“Ўзгартиришларга қарши чиққанларнинг орасида мен ҳам борман. Менинг дунё қарашим “Ата Мекен”ники ва “Онугуу-Прогресс” фракциялари билан мос эди. Бу жиҳат “Кыргызстан” фракциясининг кўпчилик коалицияга киргизилишига таъсир этиши мумкин эди”, — деди Исаев.

“Азаттык”нинг маълумотига кўра, Баатирбеков “Кыргызстан”нинг парламент кўпчилик коалициясига кириши бўйича сўзлашувлар олиб бормоқда.

Президентни қўллаган КСДП фракцияси коалициядан чиқиб кетгандан кейин у тарқаб кетган.  Социал-демократлар бу қадамини конституция реформаси бўйича “коалициядаги айрим хамкорлар билан бўлган қарама-қаршиликлар” билан изоҳлаган.

Аввалги парламент коалициясида тўрт фракциянинг иккиси  — Омурбек Текебаев етаклаган “Ата Мекен” ҳамда Бакит Торобаев бошчилигидаги “Онугуу-Прогресс” — ўзгартиришларга рози бўлишмаган.

Ҳозир янги коалицияни социал-демократлар ташкил қилмоқчи — президент Алмазбек Атамбаев уларга бирлик тузишга мандат берди.

Таҳминга кўра, коалицияга Омүрбек Бабанов етаклаган “Республика — Ата-Журт” кириши мумкун — унинг фракцияси КСДП билан “ҳамфикр эканини” билдирган.

Агарда социал-демократлар билан “республикачилар” бир фикрга келишса, улар биргаликда кўпчилик коалицияни туза олишади. Иккови бирикканда улар 120 ўриннинг 66сига эга бўлишади. Ҳозир етакчисини алмаштирган “Кыргызстан” ҳам коалицияга қўшилиб кетиши эҳтимол.

Қолган фракциялар — “Ата Мекен”, “Онугуу-Прогресс” ҳамда “Бир Бол” — конституция реформаси бўйича қарама-қаршиликлар сабаб коалицияга кириши гумон.

Муаллиф: Анна Капушенко