Табиб Зайналиевда даволанаётганлар унинг клиникасини ёпишга қаршилик қилишди

1020

Соғлиқни сақлаш минстрлиги ИИМ билан биргаликда  Ашим Зайналиевнинг хусусий клиникасини ёпишга харакат қилишди. Тиббиёт ходимлари 16 беморни Миллий онкология марказига ўтказишга уринишди. Лекин улар шифокорлар билан бирга боришга рози бўлмай, табибнинг клиникасида қолишди.

Соғлиқни сақлаш минстрлиги ҳамда ИИМнинг ходимлари 28 октябрда “ноқонуний даволагани” учун жиноят иши қўзғалган табиб Зайналиевнинг клиникасини ёпишга харкат қилишди.

Лекин шифокорлар ва милиционерларнинг уруниши натижа бергани йўқ. Беморларни стационар даволаниши учун Миллий онкология маркази ўрин бўлиб берганига қарамай, улар клиниканинг палатасидан кетишдан бош тортишди.

Бирорта ҳам бемор давлат касалхонасига ўтказилишига рози бўлмади, чунки уларнинг айтишича, табибнинг муолажалари ижобий натижалар бермоқда. Соғлиқни сақлаш минстрлигининг вакилларининг Зайналиевни қўлида даволанганлар билан тушунтириш ишларини олиб боришдан бошқа иложлари қолмади.

“Биз ҳар бир бемор билан суҳбатлашиб, касалхонага ўтказишга кўндиришга харакат қилиб кўрдик, лекин ҳозирда уларнинг бари касалхонага ётишдан бош тортишди. Бизни уларни куч ишлатиб касалхонага ўтказишга ҳаққимиз йўқ”, — деди Бишкекнинг соғлиқни сақлаш департаментининг раҳбар ўринбосари Тилек Жантайбеков.

Ўқимаган табиб

Зайналиев тиббий билимининг йўқлигини ва лицензиясиз ишлашини тан олди. Айтишича, охирги тўрт йил ичида ўзининг кунлик тажрибасида қўлланган даволаш усулларини Россиянинг Қозон шаҳридаги клиникада ишлаб юриб ўрганган.

“Касалманд одамлар ёрдам сўраб туришса нима қилайин? […] Мен Соғлиқни сақлаш минстрлигига лицензия беришни сўраб тўрт марта мурожаат қилдим. Уларда ўша ҳужжатлар сақланиб турган бўлса керак. Менга лицензия беришмади”, — деди Зайналиев.

Клиниканинг прейскуранти бўйича стационарда даволанган ҳар бир кун икки минг сом туради, лекин беморлар Зейналиев пулдан воз кечаётганини айтишди.

Табибнинг сўзи бўйича, даволаш курси табиий дориларни — гиёҳларни ҳамда қайнатмаларни қўлланишдан иборат.

“Мен унга [Зайналиевга] айтдим: “Мени яхши қарасанг, мен ҳаққингни тўлаб бераман, менинг чорвам бор” дедим. У [Зайналиев] "Менга тўламай қўяверинг, [даволанишга] тўлай олмаганларга [клиниканинг бошқа беморларига], ёрдам беринг" деди”, — дейди клиникадаги беморлардан бири.

Беморлар миннатдор

Беморлар Kloop.kgнинг мухбирларига табибнинг лицензияси йўқлигини билишларини, бироқ бундан хавотирланмасликларини айтишди. Уларнинг сўзига кўра Зайналиевнинг усули билан даволаш ижобий натижа бермоқда.

“Мен қаттиқ касалман, деярлик ўлар ҳолатда ётибман. […] Шундай касал билан оғрисанг табибнинг лицензиясини сўраб ўтирармидинг?” — деди беморлардан бири.

Бемор Гульнурия Жанжабаева Миллий онкология маркази унинг ўсимтасини “амалиёт қилиб бўлмаслигини” айтиб даволашга қабул қилмай қўйганини айтди.

“Мени ҳам яшагим келади. […] Мен бу ерда даволангандан бери ўзимни яхши хис қила бошладим. Ўлиб қолсам ҳам мен бу одамдан розиман”, — деди у.

Клиника фаолиятини давом эттирмоқда

Зайналиевнинг клиникасини ёпиш ҳақида Соғлиқни сақлаш минстрлигининг ваъдасига қарамай, беморларнинг давлат касалхонасига боришни истамаганлигидан у хали ҳам фаолиятини давом эттирмоқда.

ИИМнинг матбуот марказининг ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга ҳозир бу иш бўйича “тергов ишлари олиб борилаётганини” айтди, лекин унинг натижаларини аниқлаштиришдан бош тортди.

“Прецедент” компаниясининг юристи Эдил Эралиев “клиника нима учун шу вақтгача ишлаб келаётганини тушунмаётганини” айтди.

“Лицензия йўқ бўлса, клиника ҳам йўқ бўлиши керак. […] Уни [клиникани] Аллақачон ёпиш керак эди, одам ўлиши биланоқ ёпиш керак эди. Мен унинг шу вақтгача қандай ишлаб келганини билмайман, чунки Соғлиқни сақлаш минстрлигининг лицензияси бўлмагунча бирорта ҳам тиббий идора ишлай олмайди”, — деди юрист.

Эралиев “ноқонуний даволаш” бўйича айблов етарсиз деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, лицензиясиз ишлаган шифокорлар бошқа моддалар бўйича ҳам жавобга тортилиш керак.

“Бу иш бўйича улар [ҳуқуқ тартибот органлари] хулоса қатори 97-моддани — “одам ўлдириш” ёки 104-маодданинг — ўлимга сабаб бўлган “[танасига оғир жароҳат] етказиш” ни қўшишса бўлади, чунки бу ерда одам ўлими факти бор”, — деди у.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг вакиди Бурул Арзикулова табиб кўкрак безини кесиб ташлаши оқибатида аёлнинг ўлими бўйича жиноят иши ёпилганини айтди. Унинг айтишича, вафот этган аёлнинг яқинлари табибга ҳеч қандай шикояти йўқ эканини айтиб, аризани қайтиб олишган.

 Даволашнинг ноодатий усуллари

Июлнинг бошида мазкур клиникада Зайналиев кўкрак безинининг тўртинчи даражадаги ўсмасини даволашга урунган аёл ўлиб қолган. Табиб операцияни анестезиясиз амалга оширган. Воқеа бўлган ерга етиб борган тез ёрдамнинг шифокорларининг айтишича, бемор аёл улар етиб боргунча ўлиб қолган.

Табиб Ашим Зайналиев беморларга даволашнинг ноодатий усулларини қўлланади. Қин бўйинчасининг ўсмасини топиб қинга игна сайиб даволайди — бу эритмаларнинг таркиби номаълум.

Соғлиқни сақлаш департаментининг вакили Тилек Жантайбеков палаталарни ўрганиб чиққандан кейин игна билан сайилувчи дориларда маркировка йўқ эканини, бу эса қонунни бузиш эканини айтди.

Муаллиф: Регина Им

Видео: Азат Рузиев, Эдил Байизбеков