ИИМ аёлнинг кўкрак безини кесиб ташлаган “табиб”га қарши жиноий иш қўзғади

753

2016 йилнинг ёзида “табиб” Ашим Зайналиев аёлнинг кўкрак безини кесиб ташлаши натижасида аёл вафот этган. ОАВдаги Зайналиевнинг даволаш усуллари тўғрисида чиққан мақолалардан кейин ИИМ унга қарши “ноқонуний даволаш” бўйича жиноий иш қўзғади.

ИИМнинг матбуот марказининг ходими Анна Жукова Зайналиевга қарши “ноқонуний даволаш” бўйича жиноят иши қўзғалганини Kloop.kgга хабар қилди. Унинг айтишича, бунга табибнинг даволаш усуллари ҳақида нашр қилинган мақолалар сабаб бўлган.

“Ноқонуний даволаш факти аниқланди, унинг асосида […] Бишкек ИИБнинг тергов бошқармаси тарафидан жиноят иши қўзғалди, тергов олиб борилмоқда”, — деди у.

Жукова шунингдек ИИМнинг шахсий хавфсизлик таркииби Зайналиевдан милиция ходимлари пора талаб қилгани ҳақида унинг ўз шикояти бўйича ҳам текширув ўтказилаётганини айтди.

“Агарда факт исботланиб, қайси бир милиция ходимлари ундан пул талаб қилгани исботланса, уларни хизмат жазолари, керак бўлса ички ишлар органларидан ишдан олиниши кутмоқда”, — деди у.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг раҳбари Талантбек Батиралиев у ўзи бошқарган идора Зайналиевга лицензия бермаганини ҳамда ИИМ билан биргаликда текширув олиб бораётганини билдирди.

ОАВдаги материаллардаги ва қўзғалган жиноят ишига қарамай, Ашим Зайналиев (яна бир исм-фамилияси Хашим Зайналиев) “Фэйсбук” ижтимоий тармоғида фаол қатнашиб, ўз клиникасига янги беморларни таклиф қилмоқда.

http://

Ашим Зайналиевнинг “шифокорлик” усуллари

“Заноза” ахборот агентлиги ўз беморларини даволаш учун Зайналиев қандай усулларни фойдаланишини мақолалар тўпламида ёзди. Қин бўйинчасининг ўсмасини топиб қинига нигна сайип даволаган — унда қўлланилган эритманинг таркиби номаълум. Бошқа онкологик касалларга у номаълум гиёҳларни сотиб, уларнинг даво топиб кетишига ваъда берган. Бу воқаеларни Зайналиевдан даволанган беморларнинг яқинлари ўз исмини айтмай ҳикоя қилиб беришган.

Уларнинг айтишича, у ҳеч қачон дезинфекция стандартларини ёки гигиена талабларини сақламаган.

“Табиб” Зайналиев келди. Унинг афт-ангорини кўриб ҳушум учди: оёғида шиппак, ҳеч қандай форма йўқ, халати, бош кийими йўқ. Бир сўз билан айтганда сўпонга ўхшайди. Пайпоғи ҳам йўқ. — деб айтиб берган “Заноза”га онаси табибнинг даволашларидан кейин ўлиб қолган қиз.

Бошқа бир жабрланган инсоннинг яқини бўлган аёл охирги стадиядаги онкологик касаллик билан жабрланган эркак қариндоши табибдан “шифобахш гиёҳларни” сотиб олиш учун ўзининг бор маблағини сарфлаганини айтиб берди. Бемор оиласи билан видолашишга ҳам улгурмай вафот этган.

Кўкрак безининг тўртинчи даражадаги ўсмасини топиб  наркозсиз кесиб ташлаб даволашга харакат қилган. Аёлнинг ўлимини Кок-Жардаги Зайналиевнинг тиббий марказига келган тез ёрдам гуруҳининг шифокорлари рўйхатга олишган.

Тез ёрдам шифокорларининг атишича, улар етиб келганда сақлаб қоладиган ҳеч ким қолган эмас  — марҳум гинекологик  кароватда кўкракнинг очиқ яраси билан ётган бўлган.

Табибнинг ўзи ОАВдаги материалларни ўз ишига қарши йўналтирилган “пиар-акция” деб атамоқда. У ўзининг айбдор деб ҳисобламайди ва беморлар қандай қадам қўяётганларини билишган деди. У беморларга юз фоизлик кафолат бермаганини — “кафилликни Худогина бера олади” дейди у.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: 5-канал