Сузоқдаги ўқувчининг ўз жонига қасд қилиш: ИИМ ўспиримни тергов қилган милиционерларни текширади

858

15 ёшдаги Шерзат Алимбеков ўз жонига қасд қилиши сабабли унинг отаси милицияга ариза ёзди. Мактаб ўқувчиси 10 минг сом ўғирлашда айблангандан кейин ўзини ўлдирган. Ўлими олдидан ёзган хатида ўспирим пулни олмаганини, лекин буни сиботлай олмаслигини ёзиб кетган.

ИИМни матбуот хизматининг ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга Шерзатнинг отаси Талант Алимбеков ўғлининг 10 минг сом ўғирлашда айблаган ҳамқишлоғи Кубанич Токтосуновга қарши ариза берганини хабар қилди.

Вафот этган болани отасининг аризасига кўра, Токтосунов болани пул ўғирлаганликда гумон қилиб, “камситиб, калтаклаган”.

Осмонбаевнинг айтишича, ИИМ Шерзатни ўлимидан олдин тергов қилган милиция ходимларини текширади.

“Ҳозир суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда. Хали тугамади.[…] Шунингдек ўқувчига зўрлик кўрсатишда милиция ходимларининг алоқаси текширилмоқда. Агарда уларнинг айби исботланса, ишни прокуратура давом эттиради”, — дейди ИИМнинг вакили.

Отасининг айтишича, унинг 15 ёшли ўғли милиция ходимлари билан сўзлашмаганда ўз жонига қасд қилмас эди— Алимбековларнинг каттаси милиция ходимлари унинг боласи қилмаган айбни бўйнига олиши учун унга тазъйиқ кўрсатишган деб ҳисоблайди.

“Ўша куни милиция ходимлари ота-онасининг ёки ўқитувчиларининг иштирокисиз, айблаётган боланинг олдида тергов қилишган. Кейин мени ҳам чақиришди. Унгача тушунтириш хати ёздириб олишибди”, — деди у “Азаттык” радиоси билан бўлган интервьюсида.

Ўқувчининг отаси Шерзатнинг ёнида 3500 сом бўлганини, у бу пулни бировларга туалет қазиб бериб ишлаб топганини айтди.

“Ўша пулни (3500 сом) милиция ходимлари далил сифатида олишибди. Охири мен шикоятчиларга 10 минг сом тўлаб бердим, кейин улар менга ҳеч қандай даъвойи йўқ эканлиги ҳақида ариза ёзиб беришди. Бироқ боламнинг пулини милиция ходимлари қайтариб беришгани йўқ. Улар ариза эгасининг отаси, собиқ милиция органларида ишлаган Бакит Токтосуновнинг ёнини олишди”, — деди у.

“Ота, мен бир сом ҳам олмаганман

Ўз жонига қасд қилишдан аввал Шерзат хат ёзиб кетган. Унда у бир сом ҳам ўғирламаганини, уни Токтосуновларнинг кичиги ўғри деган гумон билан калтаклаганини ёзади.

Ўспирим қаттиқ калтакланиш оғриғидан ҳушини йўқотиб қўяётганда айбни бўйнига олганини ёзган.

1c343cb7-41bc-4e7d-9e81-add5a929e272_cx0_cy14_cw0_w987_r1_s_r1

“Ота, мен Бакит аканинг (Кубанич Токтосуновнинг отаси) бир сомини ҳам олмаганман. Бакит аканинг боласи тунги соат иккида боққа олиб бориб "10 минг сомни сен олганман” деб ҳивич билан кийимимни кўтариб 10-15 марта уриб, кейин бошимга бетимга 5-6 марта урганда кўзим қоронғилашиб кетганда ўлдириб қўяди шекилли деб бўйнимга олдим… […] Менинг охирги сўзим: мен оқман”, — деб ёзади Шерзат.

Айбланувчи йигитнинг отаси Бакит Токтосунов ўғли Шерзатни калтаклаганига ишонмайди. У “Азаттык” радиосига пул ўғирлаганини милиция ходимлари исботлашганини айтди.

Вилоят “Справедливость” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг юристи Нурислам Раимжанов Kloop.kgга милиция ходимлари билан юз берган ишни прокуратура текшириши керак деб ҳисоблайди.

“Биз ҳозир Шерзатнинг уйига Сузоққа кетаяпмиз. Унинг қариндошлари қандай ёрдам сўрашини биз ҳозирча билмаймиз. Лекин уни ўша ерда биламиз. Масалан, болани ота-онаси ёки ўқитувчисининг иштирокисиз  тергов қилинишининг сабабларини аниқлаймиз. Агарда қариндошлари бундан кейинги текширувларга рози бўлса, прокуратурага мурожаат қиламиз”, — деди у.

“Масъулиятли” ва “ишончли дўст”

Шерзат ўқиган мактабнинг социал педагоги Атиргүл Жолдошева Kloop.kgга ўқитувчилар ўқувчининг милиция ходимлари сўроққа олаётганини билмаган деди.

“У мактабда 15 октябрдан бери бўлмаган. Хавотирланиб, синф раҳбари билан 18 октябрда уйига бориб, сабабини сўрадик. Отаси у касал бўлиб қолганини ва уйда қолишга мажбур бўлганини айтди. У бизга тушунтириш хати ёзиб берди. Биз Шерзат бундай қийинчиликларни бошидан ўтказаётганини билмаганмиз”, — деди у.

У Шерзат пул ўғирлаганига ишонмайди — унинг айтишича, у яхши ўқувчи, ҳеч кимни хафа қилмаган, биров хафа қилаётганидан шикоят ҳам қилмаган.

“У жуда масъулиятли, оғир босиқ эди. Уйида энг кичиги бўлса ҳам, эрка эмасди. Мен унинг пул ўғирлаганига ишонмайман. Унинг оиласи ўзига тўқ бўлган, унда истаган нарсаси бўлган. Ота-онаси Россияда ишлашган. Отаси қайтиб келган. У ўша отаси ва бувиси билан бирга яшаган”, — деди педагог.

Жолдошева ўқувчини ўғри билиб гуноҳлаган Кубанич Токтосуновни ҳам танишини айтди. Унинг сўзига қараганда, у ҳам жанжалларга яқин юрмаган.

“Мен Кубанич болани урганига ҳам ишонмайман. У мактабда очиқ, дўстлиги мустаҳкам бола эди”, — дейди у.

Шерзат Алимбеков 2002 йили туғилган. Тўрт фарзанд бўлган оиланинг энг кичиги бўлган. Шерзат бувиси ва отаси билан бирга яшаган. Онаси пул топиб чет ўлкада ишлаб юрган. Ўлими олдидан ёзган хатида бола онасинигина кўришни истаганини ёзган.

“Ота, мен онамнигина кутиб юрибман, 2-3 кундан кейин келса онамни бир кўрсам бўлди”, — деб ёзиб кетган у.

Муаллиф: Акилай Каримова

Сурат: Азаттык