Омбудсмен: Баптист аёлнинг жасадини қайта қаздирганлар жазоланиши керак

683

Омбудсмен Кубат Оторбаев Жалолобод вилоятининг Олабуқа районидаги баптист аёл Канигул Сатибалдиеванинг жасадини қайта кўмилишида айбдор шахслар жазосини олиши керак эканини билдирди. Унинг атйишича, маҳаллий аҳолининг ва давлат орган вакилларининг харкатлари — инсон ҳуқуқларини бузишдир.

Оторбаев Kloop.kgга Конституция дин эркинлигига кафиллик берганлиги боис, Жалолободдаги баптис аёл Канигул Сатибалдиеванинг жасадини қайта-қайта кўмилиш инсон ҳуқуқларини ва эркинлигини топташ деб билдирди.

У шунингдек Олабуқа районининг Сари Талаа қишлоғининг маҳаллий ўз ўзини бошқариш органининг ходимларининг  ҳуқуқ тартибот органлари жавобга тортилиши кераклигини қўшимча қилди.

“Қонунга кўра қабристонда ўрин бўлиб бериш ўз ўзини бошқариш органларининг ваколатли ҳуқуқларига киради. Бу масалани қишлоқ ҳукумати ёки маҳаллий район маъмурияти хал қилиши керак эди. Бироқ сиртдан келган инсонлар ёки маҳаллий муллалар эмас. Марҳумнинг жасадини қайта қаздириб бошқа ерга кўмишга мажбур қилиш жиноий жавобгарликка тортилувчи харкат бўлиб ҳисобланади”, — деди у.

Омбудсменнинг сайтида Сатибалдиеванинг жасадини иккинчи марта қазиб олинишига йўл берган милиция ходимлари ҳам жавобга тортилиши керак экани айтилади. Идора шундай талаб билан Бош прокуратурага хат жўнатди.

Оторбаевнинг айтишича, Олабуқа районининг ички ишлар бўлими “жасадни хўрлаш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.

“Ҳозир иш бўйича маҳаллий аҳоли орасида шубҳалилар гуруҳи бор”, — деди Оторбаев.

У бу жиноят уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини айтди.

Омбудсмен бундан ташқари у бошқарган идорадан Олабуқа районига “вазиятни текшириш учун” бир неча ходимлар жўнатилганини қўшимча қилди.

Дин сабабидан қайта кўмиш

Сари Талаа қишлоғида Олабуқа районидаги 76 ёшдаги Канигүл Сатибалдиеванинг жасадини унинг ҳамқишлоқлари маҳаллий қабристонга кўмдирмай қўйишган. Улар маҳаллий мусулмон қабристонида христиан-баптист динининг вакилини кўмиш мумкин эмаслигини сабаб келтиришган.

Марҳумнинг қизи Жилдыз Азаева маҳаллий хукуматга ва депутатларга мурожаат қилиб, икки кун бўйи онасининг танасини маҳаллий қабристонга кўмдиришга харакат қилган.

Маҳаллий имомлар талаби билан Азаева ва унинг укаси ҳамқишлоқларининг кўз олдида ислом динини қабул қилишган. Лекин уларнинг онасини маҳаллий қабристонга кўмишга рухсат берилмаган, чунки у мозор мусулмонларники бўлиб ҳисобланади.

Кейинчалик марҳум учун қўшни Орукту қишлоғида ўрин бўлиб беришган, у ерда бир йил олдин баптистларнинг вакиди кўмилган эди. Лекин у қишлоқнинг яшовчилари ҳам бунга қарши чиқишган.

Сатибалдиеванинг танаси христиан қабристони бўлган Сарибулак қишлоқида кўмилган, аммо унинг кўмилишига бу сафар христианлар қарши чиқишган.

Вилоят етакчисининг айтишича, христианлар жасадни бошқа ерга кўмишни талаб қилишиб, аёлнинг жасади учинчи марта кўмилиб, қаерга кўмилгани айтилмаган.

Марҳумнинг қизини айтишича, у онасининг жасади қаерга кўмилагнини билмайди. Унинг сўзи бўйича, марҳумнинг оиласи жасадни учинчи марта қазиб олиб, қайта кўмишга рухмат бермаган.

Муаллиф: Александра Титова