Парламент "Референдум ҳақида”ги қонун лойиҳасини президентга қўл қўйишга жўнатди

623

Парламент депутатлари Қирғизистонда умум халқ овоз беришининг йўл-йўриқларини аниқловчи “Референдум ҳақида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қўллашди.

Ҳужжатни қўллаб 89 депутат овоз бериб, 15и қарши чиқди, қонун лойиҳаси президент Алмазбек Атамбаевга қўл қўйишга жўнатилди.

Қонун лойиҳаси рефердум ўтказиш йўл-йўриғини енгиллатади. Энди умум халқ овоз бериш бўйича ташаббус кўтариш учун зарур бўлган имзоларнинг сони 300 мингдан 10 минггача озайди.

Бундан ташқари, энди референдум ташаббусини кўтариш парламент тарафидан кўриб чиқилади.

Ҳужжатнинг ишлаб бўлинган версияси референдумни ўтказиш учун электрон урналарни қўлланишга имконият беради.

Сентябрда қонун лойиҳаси депутатларнинг ўртасида баҳсларни яратган, чунки ҳужжат тартиб бузиш билан кўрилган. Ўшанда “Бир Бол” фракциясиинг депутати Чолпон Жакупова “Референдум ҳақида”ги қонун лойиҳасини маъқуллашга қарши чиқиб, парламент комитетининг мажлисидан чиқиб кетган.

У референдум тўғрисидаги қонун лойиҳасини депутатлар “беорларча, очиқдан-очиқ ўтказишга харакат қилишаётганини” билдирган.

“Ата Мекен” фракциясининг етакчиси Омурбек Текебаев ҳам қонун лойиҳасига қарши чиқиб, буни бу ҳужжат “шошилинч” қабул қилинаётгани билан изоҳлаган.

“Референдум ҳақида”ги қонун қабул қилинса, у 11 декабрда маҳаллий кенгашларнинг депутатларини сайлаш билан бирга Конституцияга ўзгартиришларни киргизиш бўйича референдумни ўтказиш имкониятини беради.

Парламент қўллаган ҳужжат референдумнинг муддатини аниқлаш ва Конституцияга таҳрир киргизиш тўғрисида бош қонун лойиҳаси билан бир вақтда кўриб чиқилади.

Процедура бўйича аввал референдум қандай ўтишини белгиловчи қонун қабул қилиниб, шундан кейингина умум халқ овоз бериши ҳақида ташаббус кўтариш тўғри бўлади.

Референдумнинг вақтини белгилаш ҳамда Конституцияга тузатиш киргизиш ҳақидаги қонунни парламент 19 октябрда сўнгги ўқишга жўнатган.

Конституция реформаси

Конституцияга ўзгартиришлар киргизиш бўйича президент Алмазбек Атамбаев ҳамда парламент депутатларининг кўпчилиги ташаббус кўтаришган.

Янги ўзгартиришларга кўра, премьер-министрнинг роли кучайтирилиб, судларга бўлган назорат ортади.

Энди Қирғизистон инсон ҳуқуқлари борасида халқаро шартномаларга риоя қилмай, маҳаллий қонунларгагина таянади.

Жогорку Кенешнинг депутати ҳукумат раҳбарининг ёки вице-премьернинг хизматини эгаллаб, айни вақтда овоз беришга қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Ўзгартиришларнинг тарафдорлари бундай таҳрирлар Қирғизистоннинг қарамлигини озайтириб, ҳукуматни бир қўлга тўпланишига қарши курашда ёрдам беради деб ҳисоблашади.

Ўзгартиришларга экс-президент Роза Отунбаева, Вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари, “Ата Мекен” парламент фракцияси ҳамда бошқа фракцияларнинг айрим депутатлари қарши чиқишмоқда.

Уларнинг фикрига кўра, Конституцияга киргизилувчи бундай ўзгартиришлар давлатда демократиянинг йўқолишига олиб боради.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова