Футбол: Қирғизистон ФИФАнинг рейтингида юқори ўринга чиқиб, ўзига рекорд қўйди

985

Қирғизистоннинг терма жамоачи Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) рейтингида 99-ўринга чиқди. Ҳозирча бу жамоанинг тарихида энг яхши натижа.

ФИФА футбол терма жамоларининг октбярдаги рейтингини тузиб, унда Қирғизистоннинг командаси 99-ўринни эгаллади. Қирғиз терма командасининг тарихида бу ФИФА рейтингидаги энг яхши натижа. Рейтингда умумий 205 позиция бор.

Октябрда Александр Крестининнинг  командаси икки расмий матч ўтказди. Ливанга қарши ўйин дуранг билан якунланиб (0:0), Туркманистон командаси билан бўлган ўйин эса қирғизистонликларнинг фойдасига хал бўлган (1:0).

Ливан билан Туркманистоннинг командаларига қарши дўстлик учрашувларида олинган баллар миллий терма жамоага тўққиз босқичга кўтарилиб, 99-ўринни эгаллаганга имкон тузди. Команданинг активида ҳозир 343 балл бор.

ФИФАнинг жаҳон рейтингида 99-ўринни эгаллаб, Қирғизистон Осиё футбол федерациясида 11-ўринга чиқди.

Октябрда Азия мамлекеттеринин ичинен эң мыкты натыйжаны Октябрда Осиё давлатларининг ичидан энгя хши натижани Эрон терма жамоаси кўрсатиб, Қирғизистон командаси унга бу йил икки карра йирик ҳисобларда (0:7 и 0:6) мағлуб бўлган. Эронликлар жаҳон рейтингининг 27-қаторига чиқиб, 837 балл тўплашди.

ФИФАнинг терма командалар рейинги — команданинг ҳозирдаги нисбатан кучини кўрсатишга йўл берган тизим. У ҳар ой янгиланиб туради.

Балл қўйиш тизими барқарор эмас ва турли жиҳатлардан: рақиб терма жамоанинг кучидан, ФИФАнинг ҳозирги рейтингидаги ўрнидан, матчнинг муҳимлик коэффициенти ва бошқалар билан боғлиқ.

 Ойлик рейтинг команданинг ўсиш динамикасини кузатишга имкон беради. 2014 йилнинг октябрида Қирғизистоннинг терма жамоасининг бош мураббийи бўлиб Александр Крестинин тайинланган бери команда ўсишга эришгани кўриниб туради.

Октябрдаги рейтингга қадар энг яхши кўрсатгич 2016 йилнинг аперилад белгиланган. Унда команда ФИФА рейтингининг 100-ўрнини эгаллаган. Энг ночор натижа эса 2013 йилнинг мартида белигиланган. Унда команда рейтингининг 201- поғонасига тушган.

Ноябрда миллий терма команда четга чиқиб, яна икки дўстлик мусобақаси ўтказади. 9 ноябрда команда Филиппинга қарши, 15 ноябрда эса Бахрайнга қарши ўйнайди. Ўйинлар расмий мақомга эга, демак уларнинг натижалари 24 ноябрда чиқувчи ойлик рейтингга таъсир этади.

ФИФА рейтингининг биринчи сафини Аргентинанинг терма командаси эгаллаб турибди, унинг активида ҳозир 1621 балл бор. Ундан кейин Германиянинг (1465) ҳамда Бразилиянинг (1410) терма жамоалари ўрин олган.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Қирғиз Республикасининг футбол федерацияси