«Настоящее время»: Нима учун ҳеч ким беш ойлик боланинг ўлими учун жавоб бермайди?

1058

Умарали Назаров исмли норасида тожик боланинг ўлимига ҳеч ким гуноҳкор эмас. Петербург бўйича тергов комитети Тожикистондан борган муҳожирларнинг беш ойлик ўғлининг ўлими бўйича жиноят ишини тўхтатди. Болани умрининг сўнгги соатларида унинг атрофида полиция, ФМХ (Федерал миграция хизмати) ходимлари ҳамда шифокорлар бўлишган. Бироқ терговчилар Умаралининг ўлимидан “жиноят аломатлари” топишмаган.

http://

Мақоланинг асл нусхаси «Настоящее время» сайтида эълон қилинган, мақоланинг муаллифи Сергей Баранюк.

Куч органларининг ходимлари болани ўлими ҳақидаги ҳақиқатларни биламиз деб ҳисоблашади. У ўтган йили кўз юмган.  У вақтда уни ота-онаси билан бирга Лермонтов проспектидаги уйдан чиқариб, полицияга етказишган. Олинаи айиришган. Кечаси болани шифокорлар олиб кетиб, у  Цимбалин номидаги марказда — расмий версия бўйича — халок бўлган.

- Судмедэкспертиза хулосалари бўйича, болакай ўлимига вирус инфексияси сабаб бўлган. Умарали муҳлатдан олдин туғилган ва болакайнинг ҳимоя тизими кучсиз бўлгани аниқланди, —деди, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ишлаш бўйича бошқармалик етакчисининг катта ёрдамчиси Сергей Капитонов.

Аммо аввалига бошқа версия кўрилган эди. Расмий ҳукумат вакиллари шубҳа туғдирган. Улар муҳожирларни қамоққа олиб, ундан кейин полиция бўлимида ушлаб туришган. Тергов давомида болалар ҳақиқатчиси кузатган. Ўша вақт бу ишда Павел Астахов эди. Умаралининг ўлими сабаблари бир йилдан ортиқ текширилган.

Терговчиларнинг хулосаси бўйича, полиция ходимлари ҳам, шифокорлар ҳам, ФМХ ҳам беш ойлик Умаралининг ўлимида айбдор эмас. Уларнинг бари ўз вазифасини бажарган эмиш. Бўлгани вазият шундай бўлиб қолган дейишмоқда. Бундан келиб чиқиб, айб боланинг ота-онасига оғдарилган бўлиб чиқмоқда. Улар ўтган йилиёқ ватанларига депортация қилинишган.

Боланинг онаси Зарина Юнусовага беш йилгача Россияга кириш таъқиқланган. Ҳозир у ота-онаси билан бирга Кандак қишлоғида яшайди. У ердагилар бола касаллик сабаб ўлганига ишонишмайди.

“Бола касалманд эмасди. Нима деб айтишмасин, суратига қарангларчи” — дейди Умарали Назаровнинг бувиси Баригүл Сафарова.

Петербургда ҳам Умаралини ўлимининг сабаби “касаллик” эканига ҳамма ҳам ишонавермайди. Ўтган ҳафтада Марс майдоинда боланинг хотирасига митинг ўтказилди. Айбдорларни жазолаш борасида талаблар қўйилди. Мангу олов ёнида ўтказилган мазкур митингда асосан маҳаллий аҳоли қатнашди.

Зарина Юнусова қариндошларининг айтишича, у Тожикистоннинг ўзида ҳам кўпда қўллов топмаган. Келин қаттиқ шок аҳволида.

Сурат: Новая Газета