Бишкекдаги “Қуёшли балиқлар” фонтани 34 йилдан бери биринчи марта таъмирланмоқда

902

Бишкекнинг марказидаги “Қуёшли балиқлар” фонтан комплекси октябрнинг ўртасида янгилана бошлади. Ҳозирча уни тозалабгина қўйишди, бироқ кейинги баҳорга бориб тўла таъмирланиши ваъда қилинмоқда.

Абдрахманов ва Токтогул кўчаларининг кесилишида жойлашган “Қуёшли балиқлар” фонтанини таъмирлаш 17 октябрда бошланди.

Бишкек мэриясининг вакили Гуля Алмамбетова аввал маблағ бўлинмай келингани ва рухсат олиш борасида қийинчиликлар бўлганлиги учун таъмир ишлари ҳам энди бошланаётганини Kloop.kgга билдирди.

Шаҳар мэриясининг лойиҳаси бўйича, фонтаннинг атрофида ўтирғичлари бўлган тунда ёритилувчи дам олиш маскани жойлаштирилмоқчи.

“Лимон” наўри тозалаш ишлари баҳоси 5000 евродан қиммат махсус техника ёрдами билан олиб борилаётганини ёзди.

“Фонтанларни ҳамда биноларнинг сиртини биз оддий сувнинг ёрдами билан тозалаймиз, техника катта қувватли  — у бир метрлик бетонни тешиб ўта олади. Кучли босим остидаги сув туз қолдиқларини ва кирни тозалайди”,— деди фонтанни таъмирлаш билан шуғулланаётган инженер.

Свердлов муниципал районининг раҳбари Самарбек Болотбеков район администрацияси бу ерни аллоҳида ҳордиқ чиқариш жойига айлантириб, ўтирғичларни ўрнатиб, шаҳарликлар ва пойтахт меҳмонлари учун тош йўлкалар қилишни режалаштирилаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу учун эскиз лойиҳаси тайёр.

Муаллиф: Бексултан Амантур уулу

Видео: Азамат Каработоев