“Фэйсбук”нинг қўлланувчиси паспортдаги оилалик мақоми ҳақидаги графани қирғизча тўлдиришнинг “никеси жок”, “никесиз” ва “күйөөдө эмес” деган вариантларнинг фотосуратларини чиқарди. “Күйөөдө эмес” деган вариантни Давлат рўйхатга олиш хизмати “хазил” деб атади.
Оилавий вазияти ҳақидаги графа турли варикнтларда тўлдирилган паспортнинг суратини “Фейсбук” фойдаланувчиси Асел Болотова чиқарган. Суратлар остида у паспортларда нима сабабдан турли вариантлар кўрсатилганини изоҳлашни сўраган.
“Қандай қилиб паспорт берувчи органларда умумий шакл йўқ бўлиши мумкин?” — деб савол ташлаган у.
Болотованинг фотосуратларида аёлнинг турмуш ўртоғи бор ёки йўқлиги ҳақида “никеси жок”, “никеси бар”, “никесиз”, “никелүү” ҳамда “күйөөдө эмес” деган беш вариантдаги графаси бўлган паспортлар кўрсатилган.
Давлат рўйхатга олиш хизматининг матбуот котиби Мелис Эржигитов Kloop.kgга “никеси жок”, “никеси бар”, “никесиз”, “никелүү” вариантлари тўғри эканлигини айтди.
Унинг айтишича, 2012 йилга қадар паспортдаги оилавий вазияти “никеси жок” ҳамда “никеси бар” деб ёзиб келинган, аммо 2012 йилдан кейин Давлат тилини ривожлантириш бўйича комиссиянинг таклифидан келиб чиқиб бу графанинг вариантларини “никесиз” ва “никелүү” деб ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилган.
Эржигитов Давлат рўйхатга олиш хизмати паспортларда “күйөөдө эмес” деб ёзмаслигини айтди. Унинг фикрича, бу варинатдаги фотосурат — кимнингдир “хазили”. У агарда муаллиф паспортнинг рақамини берса уни текшириб чиқишга тайёр эканини қўшимча қилди.
“Биз бу қиздан (ёзувнинг муаллифи) ўша паспортнинг тўлиқ маълумотларини беришни сўрадик, биз уни текширишга тайёрмиз. Бироқ ҳозирча жавоб йўқ”, — деди идоранинг матбуот котиби.
Эржигитовнинг фикрича, бундай хазил уларни “ёмон кўрганлар”нинг қилган иши.
“Ҳозир фотошоп билан нималарни қилишмаяпти? Паспорт тўғрисида маълумот бўлмаганидан биз уни фотошоп билан тайёрланган деяпмиз. Давлат рўйхатга олиш хизматининг барча муваффақиятларини кўра олмаганлар ҳам борда”, — деди у.
Муаллиф: Регина Им