Коляскадаги раққослар: “Тумар” гуруҳи Словакиядаги талант синовининг финалига чиқди

809

 Коляскачиларнинг “Тумар” раққослар жамоаси “Česko Slovensko má talent” (“Чехия ва Словакияда талантлар бор”) номли танловнинг финалига чиқди.

http://

“Тумар”нинг жамоаси “Golden Buzzer” мукофотини ютиб олиб, раққослар истеъдод танловининг финалига дарров ўтишди.

Коляскали раққослар томошабинлар билан жюрининг қаршисида брейк-данс стилида ўйин кўрсатишди. Уларнинг номери ўтли рақс билан ўйин кўрсатишди. Уларнинг номери оловли рақс билан давом этиб, раққосларнинг оёқлари ёниб турганда ўзлари рақс элементларини намойиш этиб туришди.

Ҳакамлар ўйин тугаши билан оёққа қалқиб олқишлашди ва гуруҳнинг финалга ўтишини бир овоздан қўллашди.

“Улар рақснинггина эмас, кўплаган мураккаб элементлардан иборат ажойиб хореграфия намойиш этишди”, — деб ёзилади танловнинг сайтида.

Номер танловнинг “Фейсбук”даги расмий саҳифасида эълон қилиниб, 90 минг марта кўрилиб, уни 900 киши бўлишган.

Гуруҳ етакчиси Эрмек Кадиров Kloop.kgга бу танловга уч йилдан бери қатнашишни истаб юрганини айтди.

“Ўтган йили уларнинг сайтидаги анкетани тўлдириб, видео жўнатганман. […] Апрелда эса бизнинг гуруҳ видеокастингдан ўтиб, улар бизни биринчи турга таклиф қилишга тайёр эканини ёзишди”, — деди у.

Унинг айтишича, финал босқичига арзирли ғоя бор ва раққослар унга астойдил тайёргарлик кўришмоқда.

У бу каби танловларда қатнашишга доим ҳам маблағ топилавермаслиги асосий муаммо эканини қўшимча қилди. Кадиров бу ҳақда ташкилотчиларни огоҳлантирганини ва улар бу гуруҳнинг танловга қатнашиши учун Словакиядан ҳомий топиб беришганини таъкидлади.

Кадиров ўзи бош бўлган гуруҳ 2015 йили шу каби “Україна має талант” (“Украинаталантлари”) номли танловда қатнашиб, кейинги босқичга ўтганини айтди. Бироқ раққослар гуруҳи кейинги босқичда қатнаша олмаган, чунки Украинага боришга маблағ топилмай қолган. Уларнинг биринчи сафарига кетган маблағни парламент депутати тўлаб берган эди.

Маблағ етишмаслиги боис гуруҳ  Лас-Вегасдаги Американинг “America’s Got Talent” (“Америка талантлари”) номли танловга ҳам қатнаша олмаган.

“Бу йил қишда бизни Америкага Лас-Вегасга чақиришди, биз телевидениедан чиқиб мурожаат қилдик, “Фейсбук”га ҳам ёздик, лекин маблағ топилмагач у ерга бора олмай қолдик” — дейди у.

Кадиров гуруҳдагилар пулни турли йўллар билан топишаётганини ва уларга ҳозир айрим хусусий компаниялар ёрдам бераётганини қўшимча қилди.

Атай Омурзаков продюсерлик қилувчи “Адем” рақс гуруҳи ҳам 23 сентябрда “Golden Buzzer” мукофотини ютиб олиб, танловнинг финалига чиққан.

Муаллиф: Анна Капушенко