Рақамли ТВга ўтиш: Аналог кўрсатувлар 2017 йилнинг майида ўчирилади

906

Ҳукумат 2017 йилнинг 15 майида аналог узатишларни ўчириб, қирғизистонликларни тўлиқ рақамли телекўрсатувларга ўтказишни режалаштирмоқда.

Вице-премьер-министр Гүлмира Кудайбердиева хабар қилганидек, рақамли эфирли телеканалларнинг социал пакети тузилган.

Мазкур пакетда телеканаллар ахборот, мусиқий-кўнгил очари, болалар, илмий-таълимий ҳамда спорт йўналиши бўлиб таклиф қилинган.

“ Шу билан бирга ресиверларни (жиҳозсиз рақамли кўрсатувни кўриш имконсиз) сотиб олиш ва ўрнатиш зарурати бўйича батафсил маълумот кампаниясини олиб бориш топширмаси берилди”, — деб билдирди вице-премьер-министр.

Кудайбердиеванинг маълумотига кўра, ҳозирда давлатда аҳолининг 95 фоизи рақамли телекўрсатувларга боғлана олади. Келгуси йилнинг майига қадар ҳукумат рақамли кўрсатувларни эгаллаш ҳудудини 99 фоизга етказишни мақсад қилмоқда.

Қирғизистон Марказий Осиё давлатларининг ичида биринчилардан бўлиб рақамли эфир телекўрсатувини 2008 йили фойдалан бошлаган. Ўшанда синов ҳудуди сифатида пойтахтдан олисда жойлашган Баткен вилояти танлаб олиниб, кўрсатув DVB-T андозасида амалга оширилган.

Қирғизистон 1994 йилдан бери Халқаро электр алоқа союзининг аъзоси бўлиб ҳисобланади.   Женевадаги 2006 йили ўтган иккинчи Радио алоқа бўйича ҳудудий конфренцияда Қирғизистон рақамли эфир телекўрсатувига тўлиғи билан ўтиш режасига қўшилган. (Режа “Женева-2006”).

Рақамли тармоқнинг қурилиши давлат алоқа оператори “Кыргызтелеком” ОАЖи ва хусусий “Рақамли технологиялар” МЧЖси билан биргаликда олиб борилмоқда.

У 22 ҳусусий телеканални бириктириб, телекўрсатувлар учун давлат қайтармаслик асосида уларга икки мультиплекс бўлиб берган. Яна тўрт мультиплекс “Кыргызтелеком”нинг филиали бўлиб саналган “РПО РМТР” ОАЖсига бўлинган. Бу идорага тармоқни қуриш топширмаси берилиб, ҳозирда бу давлат ҳудудидаги 95 фоиз рақамли сигнални таъминламоқда.

Қашшоқ оилаларнинг рақамли телекўрсатувга ўтишини осонлаштириш учун давлат бюджетидан  ресиверлерни сотиб олиш бўйича маблағ ажратилган.

Муаллиф: Акилай Каримова