Қирғизистон Standard & Poor’s рейтингидан бош тортди. Бу кредиторларнинг ишончига қандай таъсир қилади?

719

Экономика министрлиги йилига икки миллион сомни иқтисод қилиш учун Standard & Poor’s жаҳон рейтинги агентлигининг хизматларидан бош тортди. Иқтисодчиларнинг фикрича, бу кредиторлар тарафидан давлатга бўлган ишончини тушишига олиб келади.

Қирғизистоннинг ҳукумати Standard & Poor’s рейтингига қатнашишдан бош тортди. Бу компания жаҳоннинг уч рейтинг агентлигининг бири бўлиб ҳисобланади. Бир давлатга маблағ бўлиб беришда унинг анализларига халқаро ширкатлар таяниб хулоса чиқаришади.  Standard & Poor’s рейтинги бир давлатнинг насия бўйича ўз вазифаларини қанчалик даражада бажара олишларини аниқлайди.

Экономика министрлиги Standard & Poor’s рейтингидан бош тортишини харажатларни тежаш билан боғлаб изоҳлади. Лекин Қирғизистоннинг кредитни тўлашга бўлган имкониятини биргина агентлик — Moody’s баҳолайди.

Экономика министрлигининг Инвестиция ва давлат-ҳусусий ҳамкорлик бошқармасининг раҳбари Канат Абдрахмановнинг айтишича, икки агентлик бирдек натижалар чиқараётганлиги сабабидан давлат тежаш мақсадида улардан бирининг хизматларидан бош тортган.

“Moody’sнинг хизматлари йилига бизга 40 минг долларга тушади, биз рад қилган Standard & Poor’sники эса 30 минг доллар туради№, — деган у “Кабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Экономист Марат Мусуралиев рейтингдан бош тортиш кредит берувчилар тарафидан давлатга бўлган ишончга ўз таъсирини теккизади деб ҳиоблайди.

“Бу  агентликларнинг рейтинги ўхшаш бўлиб қолган ҳолатлар онда-сонда учрайди. Уларнинг рейтинг ўлчовлари турлича. Давлатни ишончли баҳолаш учун кўпинча уч йирик агентликнинг рейтинглари тала қилинади — Standard & Poor’s, Fitch Ratings ҳамда Moody’s”, — деди уKloop.kgга берган интервьюсида.

Унинг айтишича, Қирғизистон ўтган йили кредит рейтингини икки агентлик, Standard & Poor’s ва Moody’sдан олган. Бунга қадар давлатнинг кредит рейтинги бўлмаган.

Мусуралиев чиқимларга қарамай давлат кредит рейтингини сақлаш учун бюджетга буни киргизиши керак деб ҳисоблайди. Айтишича, рейтингни олиш таҳминан 60 минг доллар туради, уни сақлаб туриш 20 мингдан 50 минг долларга қадар.

“Бизнинг Fitch Ratingsдан рейтингимиз йўқ, агарда Standard & Poor’sдан ҳам бўлмаса — бу яхши эмас. Иложи борича учидан ҳам [рейтинг] олишимиз керак”, — деди у.

Экономист Искендер Шаршеев Kloop.kgга айтишича, агентликнинг биридан бош тортгандан кейин бизнесга ташқаридан кирувчи капиталнинг озайишини кутиш мумкин. .

“Бизни қанчалик кўп рейтинг агентлиги баҳоласа, ишонч шунчалик юқори бўлади. Бош тортиш эса капитални олишни пасайтириб, бизнесга маблағни, шунчаки ҳеч ким ололмайди”, — деб ҳисоблайди у.

Standard & Poor’s, Fitch Ratings ва Moody’s рейтинг агентликлари давлатларга ҳамда унинг ҳудудида ишлаган хўжалик субъектларига — ишхоналарга, банкларга кредит рейтингини қўяди.

Барча давлатда кредиторлар ҳар уч агентликнинг рейтинги асосида пул беришади.

Муаллиф: Анна Капушенко