"Азаттык": "Маҳаллий дин ходимларига ҳеч қайси дин марҳумнинг жасадини қазиб олишга рухсат бермаслигини тушунтириш керак»

815

Олабуқа районида христиан-баптистнинг дафнига оид резонанс чиқарган воқеа бўлиб ўтди. Унинг танасини маҳаллий аҳолининг талаби билан икки марта ердан қазиб олишган. Бу каби воқеа Қирғизистонда илк маротаба бўлаётгани йўқ, лекин муаммо қонунан ҳам йўлга солинмаган.

Мақола “Азаттык радиосининг сайтидан олинди. Муаллифи: Болот Колбаев.

Эксперт-диншунос Индира Асланова мазкур муаммо билан танишиб чиққан. Бундай вазиятлардан қандай чиқиш бўйича “Азаттык”нинг саволларига жавоб берган.

“Азаттык”: Қандай қилиб турли дин вакилларини дафн қилиш масалалари тартибша солинади?

Асланова: Бугунги кунда қабристонлар бизда динга эътиқод қилганлар ва ишонмаганларнинг, мусулмонларники ёки христианларники бўлиб ажратилмайди. Ўликни кўмиш қирғизларда уруғчилик асосида бўлганидан уларнинг бари мусулмон мозори бўлиб қолган. Совет даврида у ерда атеистлар ҳам кўмилган. У пайтда марҳумни қазиб олиш ҳоллари бўлмаган. Бу биринчиси.

Энди иккинчиси. Олабуқадаги воқеа — бу биринчи марта бўлаётган воқеа эмас. Энг шовқинлиси 2006 йили бўлди шекилли. Ўшанда баптизмга эътиқод қилган боланинг ота-онаси унинг жасадини уйининг ҳовлисига кўмишга мажбур бўлишган. Хотирлашимча, ўшанда бола 15 ёшда бўлган. Бир йил ёки ундан ҳам оз вақт бўлди, Иссиқкўл вилоятида Иегованинг шоҳидлари билан маҳаллий жамоатчиликнинг ўртасида шу каби муаммо бўлган.

«Азаттык»: Балки бу муаммога давлат аралашар?

Асланова: Албатта, бу маъмурий ёки жиноий жавобгарлик. Мен юрист эмасман, квалификация қила олмайман. Марҳумнинг жасадини қазиб олиб, сўнгра уни қайта бошқа ерга кўмиш мумкин эмас деб ҳисоблайман. Бошқача айтганда, бунинг устидан назорат бўлиши керак. Иккинчидан, нима қилиш кераклиги бўйича масала турибди. Бир тарафдан, маҳаллий маҳаллий ўз ўзини бошқариш органлари яхши ишлаши керак, бошқа томондан — бу ахоли ҳам яна бир бора уларга бош эгмаяпти. Маълумот кампаниялари, тушунтириш ишлари олиб борилиши керак. Бу  толерантлилик, бошқа дин вакилларига ҳурмат ҳамда оддий инсонийлик сифатларининг масаласи бўлиб саналади.

«Азаттык»: Марҳум аёлнинг жасадини қазиб олиб, қайта кўмиш каби кўринишлар радикализмнинг белгилари бўлиб саналмайдими? Турли фикрлар айтилмоқда...

Асланова: Яна бир марта қайталайман, бу биринчи бор бўлаётгани йўқ. 2000 йиллардан бери онда-сонда бўлиб келмоқда. Балки аввалги воқеалар ОАВларда кенг муҳокама қилинмагандир. Бу ерда муаммо — ўша қабристонларнинг мусулмонларники деб азалдан ҳисобланиши. Бизда мусулмонларники ёки мусулмонларники эмас деган бўлиниш йўқ. Қирғизларда, ўзи, қабристонлар уруғчилик асосида, қариндошларининг ёнига кўмишади. Бошқа динни қабул қилган одам ўлса, унинг қариндошлари ўзлариникилар билан бир ерга кўмишни исташади, шу ерда низо келиб чиқмоқда. Бу мусулмон жойи, ислом эътиқоди жиҳатидан олиб қараганда номусулмонларни у ерга кўмиш мумкин эмас дейишади.

Уларга бошқа ер бўлиб бериш деган муқобилни таклиф қилиш мумкин. Бундай харакатлар кўрилган.

«Азаттык»: Балким, қонун чиқарувчилар бундай муаммоларни тартибга солувчи нормаларнинг устидан ўйланиши керактир?

Асланова: Парламентда яқинда кўмиш ишлари бўйича қонун уч ўқишдан тенг ўтиб қабул қилинди, бироқ у пайтда бу муаммо тартибга солинмаган. Президентнинг қарши чиқиши билан ҳужжат ортга қайтарилган. Бу ҳозир қайси босқичда эканини аниқ айта олмайман. Балки келажакда бу муаммони қандайдир бир йўл билан тартибга солишади.

Қонун чиқарувчи нормалар, албатта керак. Балки маҳаллий ўз ўзини бошқариш органларига ўзларини қандай олиб юриш кераклиги бўйича қандайдир бир қўлланма ишлаб чиқиши керакдир. Маҳаллий дин ходимларининг орасида бўлса ҳеч бир дин марҳумни қазиб олишга рухсат бермаслигини ва ўзларини варвар каби олиб юрмаслик бўйича тушунтириш ишларини юргисиш  керак.

“Умумий манфаатларни излаш” ташкилоти ўзлари ишлаб чиққан таклифлар ҳамда дин лидерларини мобилизациялаш бўйича давлат органларининг вакилларидан, диний идоралар, юристлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш бўйича ташаббус кўтариб чиқди.

Сурат: Азаттык, иллюстратив