Ироқ:ИШИДнинг ҳужумидан ўнлаган мусулмон ибодат вақтида халок бўлди

749

ИШИДнинг террористлари Муҳаммад пайғамбарнинг набираси имом Хусейнни хотирлаш маросимида терактлар сериясини амалга оширди. Ўнлаган шия мусулмонлари, полиция отряди ҳамда полиция раҳбарининг оиласи жангариларнинг қурбони бўлди.

Боғдоддаги 15 октябрда юз берган портлашдан жабрланганларнинг  55дан ортган. Аввалроқ 30 кишининг халок бўлгани ҳамда жабрланганлар сонининг 60 экани ҳақида хабар берилган.

Бир қанча террорист ҳужуми Ироқнинг пойтахти Боғдодда бўлган. Шиялар учун муқаддас бўлган кунлардан бири бўлган бу куни шиялар Муҳаммад пайғамбарнинг набираси Хусейннинг ўлимини хотирлаш тадбирини ўтказишаётган бўлган.

Худкушлардан бири танасига яшириб олган портловчи моддаларни ибодат қилаётган ўнлаган  шия мусулмонларга яқинлашиб портлатган. Ашура деб аталувчи диний маросим Боғдоднинг Эш-Шааб районида ўтаётган бўлган. Натижада 30 киши халок бўлиб, 60дан ошиғи жароҳат олган.

Портлашга қадар исломчилар бир неча соат аввал Боғдоднинг шимолида икки хужумни амалга оширган. Бирида назорат ва ўтказиш бекатга, иккинчисида эса Ироқ ҳукуматини қўллаган полиция раҳбарининг оиласига ҳужум қилинган.

Полиция бекатига хужум қилинишидан саккиз полициячи халок бўлиб, 11 нафари жароҳат олган. Хужум қилганларнинг учи халок бўлган.

Полициянинг раҳбари Нуман аль-Mужамаяининг оиласига ҳужум қиилиш вақтида унинг аёли ва уч фарзанди халок бўлган.

Терактлар учун жавобгарликни ўзига “Ислом давлати” террор ташкилоти олган. Бу ҳақда  «Аш-Шарк аль-Аусат» газетасининг электрон версияси хабар қилган.

Ироққа ёрдам кўрсатиш бўйича  БМТнинг  миссионерлерининг хабарига кўра, давлатдаги тўхтамаган зўравонликлар қурбонларининг сони сентябрдан бери мингдан ортиқ кишини ташкил қилиб, 1,1 минг киши жабрланган.

ИШИД — бир қанча давлатда, жумладан Қирғизистонда ҳам, таъқиқланган экстремисттик ташкилот. “Ислом давлати» Ироқ ва Суриянинг ҳудудида “халифалик қуриш учун” фаолият кўрсатади. Ташкилот ўз асирларига ҳамда рақибларига нисбатан шавқатсизлиги билан машҳур. Улар оммага намойиш этган ҳолда ўлим жазоларини ишга ошириб, оммавий қатлларни амалга оширган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: AFP/SABAH ARAR