Леонардо Ди Каприо коррупция можаросига аралашди

663

Голливуд актёри Леонардо Ди Каприога коррупция низоларига алоқадорликда гумонланиб БМТнинг тинчлик элчиси ваколатларини топширишни таклиф қилишди.

Бруно Мансер номидаги швейцария фондининг раҳбари Лукас Стаумэнн иқлим масалалари бўйича БМТнинг тинчлик элчиси ваколатларини топширишни актёр Леонардо Ди Каприога таклиф қилган. Бу ҳақда у Лондондаги ўғирланган малайзия активларини қайтаришга бағишланган матбуот йиғинида билдирган.

“Ди Каприо Малайзиянинг 1MDB фондида чиққан жанжалдаги бош фигурантлар билан бўлган ўзининг шахсий ва молиявий алоқларини изоҳлаб беришдан бош тортган. Бунга йўл қўйилмаслиги керак, Ди Каприо майлайзия коррупциясидан ўзини четга ололгани йўқ. У БМТнинг иқлим бўйича элчилигидан кетиши керак”, — деб билдирган Лукас Стаумэнн.

Ди Каприонинг порахўрлик жанжалларига алоқаси бор эканлигини иддао қилган швейцария фонди раҳбарининг баёнотига БМТ ҳозирча изоҳ бермаган.

Hollywood Reporter ахборот агентлигинг хабар қилишича, Стаумэнннинг бундай баёнот тарқатишига Ди Каприонинг тадбиркорлар Риза Азиз ҳамда Лю Тэцзаобилан алоқаси сабаб бўлган. Бизнесменлар коррупция жанжалига аралашиб, 1Malaysia Development Bhd (1MDB) фондидан уч миллиард доллар ўғирлашда айбланмоқда.

Малайзиянинг активларини қайтариб олишга бағишланган матбуот анжуманига Ди Каприо таклиф қилинган, лекин у тадбирда кўринмаган. У шунингдек журналистларга юзага келган вазият билан боғлиқ шарҳ беришни истамаган.

Мазкур жанжал АҚШнинг адлия минстрлиги Ди Каприо экология жамғармасини тафтиш қилиш бўйича судга мурожаат қилгандан кейин кутилмаганда 2015 йилнинг августида чиққан. Фонд эконимаканинг янги секторларини ривожлантириш учун тузилган Малайзия давлат кордони пул ўғирлашда алоқаси бор деб гумонланган.

1MDB фондидан 3,5 миллиард доллар олиб чиқиб кетилганини аниқлашган. Бундан ташқари, фонд устида 11 миллиард доллар қарзи бор.

Товламачилик иши бўйича асосий шубҳали — Малайзия фондининг раҳбари Нажиб Разак. Унинг шахсий ҳисобидан 700 миллион доллар топишган.

“Инсайдерларнинг айтишича, бу иш бўйича хужжатларнинг бирида Леонардо Ди Каприонинг томи ҳам тилга олинган. 1MDBдан маблағлар шахсий хисобга хайрия фонди орқали ўтган бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда”, — деб ёзади Elle нашри.

1MDB фонди 2009 йили Малайзиянинг  инфраструктура лойиҳаларини молиялаштириш учун тузилган.

Ди Каприо хайрия фонди эса 1998 йили атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашиш учун тузилган.

Леонардо Ди Каприо актёрлик фаолиятидан ташқари филантроплик харакатлари билан ҳам машҳур. У бир неча бор ёввойи табиатни ҳимоя қилиш бўйича дастурларни молиялаган.

Иқлим муаммолари бўйича бирлашган миллатлар ташкилотининг тинчлик элчиси бўлиб 2014 йилнинг сентябрида БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун тарафидан тайинланган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: The Daily Beast