Видео: “Симпсонлар”даги Путин Трампга овоз берди

762

От миниб олган Россиянинг президенти Владимир Путин мультсериалнинг 600-эпизодида пайдо бўлди.

“Симпсонлар”нинг 600-серияссининг тизери YouTubeда 14 октябрда пайдо бўлду, мазкур серия Fox телеканалида 16 октябрда кўрсатилади.

Россия лидери ўзининг таниқли образида от миниб овоз бериш участкасига боради. У Дональд Трампга овоз бериб, республикачиларнинг лидери сайловда 102 фоиз олишини башорат қилади.

Бу  Владимир Путиннинг америка мультфильмларида биринчи марта пайдо бўлиши эмас. Россия лидериниг образи “Жанубий парк” ҳамда “Гриффинлар”  мультсериалларида ҳам чиққан.

АҚШ президентини сайлови 8 ноябрда ўтади. Ҳозирда Хиллари Клинтон олдинда бормоқда, Дональд Трампнинг рейтинги сексуал жанжаллар сабаб пастлаб кетган.

The Washington Post Дональд Трампнинг шилқимликларининг қурбонларига бағишланган мақола эълон қилган. Ҳозирда 12 аёл республикачиларнинг лидерининг жинсий мажбурлашлари учун шикоят қилган.

Хиллари Клинтонни аҳолининг 52 фоизи қўлламоқда, Дональд Трампни эса  38 фоиз. Сексуал жанжал чиққунга қадар Клинтон равибидан етти фоиз олдида бораётган эди.

Муаллиф: Айдай Иргебаева