Ҳиндистон полицияси “айғоқчи” капутарни ушлади

902

Кашмирда ҳинд полицияси 153 кабутарни ушлади. Қушлар Покистоннинг манфаатига айғоқчилик қилишда гумонланмоқда.

Ҳиндистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари картон қутиларга солинган капутарларни ушлаган. “Капутарларда шубҳа туғдирувчи қизил белиглар ва оёқларида узукчалар бўлган. Капутарлар Тергов бўлимига ўтказиб берилди”, — деб билдирган полиция ходими Сунил Гупта.

Тергов бўлими кабутарларнинг эгасини жониворларга бешавқатларча муомала қилганликда айблаб, судга мурожаат қилган. Ҳиндистоннинг қонунларига кўра, жониворларга шавақатсиз муомала қилишнинг жазоси — 22 минг рупий (таҳминан 24 минг сом) ва икки йилга қадар озодликдан маҳрум қилиш.

Қушларни ўрганиб чиққан ҳинд мутахассисларининг билдиришича, кабутарларни Покистон фойдасига айғоқчилик қилиш мақсадида фойдаланиш режалаштирилган бўлиши мумкин. Кабутарлар чегара орқали махфий ахборотларни ўтказиб бериб туриш эҳтимоли бор. Чунки айрим қушларнинг оёғидаги узукчаларда магнитлар бўлган, кабутарларнинг қанотидаги қизил ранг эса махсус рангли код қатори хизмат қилган.

Тергов якунлангунгача кабутарлар маҳаллий экология ташкилотларига ўтказиб берилган.

Кабутарларнинг айғоқчиликда айбланаши биринчи марта эмас. Октябрнинг бошида Ҳиндистон –Покистон чегарасида ҳинд харбийлари хат олиб учаётган кабутарни ушлаб олган. Мазкур хатнинг мазмуни маълум қилинмаган.