БАА фуқаролари Қирғизистондан лочин қушларини олиб кетмоқчи бўлишди

863

Чегара хизмати “Манас” аэропортида Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) фуқароларини Қирғизистондан Қизил китобга кирган тўрт лочинни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишаётганда ушлаб қолди.

БААнинг икки фуқароси “Бишкек-Дубай” рейсига тушиб бораётган вақтида қўлга олинди. Чегара хизматининг маълумотига кўра, паспорт назорати вақтиданоқ уларнинг хатти-харакати ўзгача бўлган. Чегарачилар уларнинг хужжатларини текширганда, бари жойида бўлиб чиққан. Бироқ улар хорижликларни кузатиб туришга қарор қилишган.

Самолёт бортига кўтарилганда уларнинг шубҳали харакатлари борт проводникларининг эътиборини тортган.

“Улар шошилинч тарзда чўнтагидан бир нарсани олиб сумкасига сола бошлашган. Самолёт хизматчилари чегара хизматини чақирган”, — деб билдирилади маълумотда.

Бу йўловчиларни текшириш вақтида уларнинг ёнидан бошиқа қопча кийгизилган, оёқлари билан қанотлари бойланган тўрт лочин қуши топилган. Чет элликлар лочинларни тиззадан пастига қўшимча тикилган чўнтакларида олиб ўтишган.

shtany

Эколог Эмил Шукуровнинг айтишича, лочинлар Қирғизистондан асосан араб давлатларига олиб кетилади, чунки у ерда лочинлар жуда қиммат туради.

Мазкур қушлар БААнинг рамзи қатори ҳисобланиб, амирликларнинг пул банкнотларида ва гербида тасвирланган. эмираттардын акча банкнотторунда жана гербинде тартылган. Лочин билан ов қилиш  ЮНЕСКОнинг номоддий меросининг — инсониятнинг жонли меросининг — рўйхатига Саудия Арабистони, БАА, Испания, Франция, Монголия, Марокко, Қатар, Словакия, Сурия, Чехия, Жанубий Корея каби ўлкаларнинг номидан киргизилган.

Шукуров лочинларни олиб чиққанлар асосан қушларни чет ўлкага олиб чиқиш йўлларидан хабардор бўлган олиб сотарлар эканини айтди. Қушларни ушлаган одамлар одатда уларни олиб, ўзлари чегарадан ўтмайди.

Унинг айтишича, лочинлар икки йўл билан ушланади: овчилар уларнинг полапонларини уясидан олишади ёки катталарини кўчиша тайёргарлик кўраётган маҳалда қўлга туширишади.

“Бизнинг давлат орқали лочинлар Қозоғистон билан Олтойга қараб, жанубга учишади. Баҳорда улар бизнинг ҳудуд орқали шимолга учишади. Ўша вақтда уларни бизнинг ҳудуддан тутишади”, — деди у.

Шукуров уя солган лочинлар озайиб бораётганини, бу эса уларни тутиш хали ҳам давом этаётганидан хабар беришини қўшимча қилди.

Унинг айтишича, қушларни чет давлатга олиб чиқишга харакат қилаётган еридан қўлга олинган кишиларни қонунда белигаланган моддий жаримагина кутади.

“Менимча, бу тадбир етарсиз, чунки бу шунчаки ноқонуний ушлаб олиб, ноқонуний сотиш эмас — амалда бу Қизил китобга кирган турни йўқ қилишга тенг”, — деди эколог.

У бундай харакат учун бир қанча баробар оғир жазо қўлланилиши керак деб ҳисоблайди.

“Олиб сотарлар ошиб кетса жарима тўлабгина қутилишади. Аммо олиб сотарларнигина эмас, қушларни ушлаганларни ҳам оғирроқ жавобгарликка тортиш керак”, — деди у.

Муаллиф: Анна Капушенко