Қозоқ провайдери “Акнет”нинг мижозларини ташқи трафикдан ажратди

798

“Акнет” интернет-провайдери унинг ташқи интернет каналини қозоқ оператори ўчирганини ўз мижозларига билдирди. Бу эса фойдаланувчиларда интернетнинг тезлиги “анчагина” камайганлигини англатади.

Қозоқ провайдери Қирғизистоннинг “Акнет” интернет-провайдерига  “ташқи интернет канал ўчирилгани” ҳақида баёнот жўнатди. Компания ўз абонентларини кечки маҳал тезликнинг камайиши бўйича огоҳлантирди.

“Бизда ҳозир тезлик камайди, чунки биз тарифларни кўтармаганмиз. Бу масала ҳозир ҳал қилинмоқда”, — дейди компания вакиллари.

Провайдер мазкур ўчиришга қозоқ операторининг ёзги мавсумга нисбатан “уч ҳисса қиммат” янги нархларидан “Акнет”нинг бош тортиши сабаб бўлганини хабар қилди.  .

“Акнет”дагилар муаммо тез орада хал бўлиши мумкин эмас, шу сабабдан Қирғизистон давлат органларининг аралашуви зарур деб ҳисоблашади.

Қирғизистоннинг Алоқа операторлар уюшмасининг ижрочи директори Нурбек Абасканов Kloop.kgга “Акнет” таҳминан алоқа бозорининг 30 фоизини эгаллашини билдирди.

Қирғизистоннинг Монополияга қарши давлат комитетиниг раҳбари Болсунбек Казаков қозоқ операторлари Остонадаги сўзлашувлардан кейин қирғиз провайдерлари учун нархни кўтаришдан бош тортишганини 6 октябрда билдирган. “Акнет” қозоқ таъминотчилари тарафидан ташқи каналнинг ўчирилиши “Қирғизистоннинг давлат ҳукуматининг органларига бўлган ишончига дарз туширади” деб ҳисоблайди.

Бироқ қозоқ ва қирғиз провайдерларининг ўртасидаги келишув ҳақида Казаковнинг билдирувидан кейинги куниёқ икки тараф баробар буни инкор қилишган эди.

Қозоғистон интернет ассоциациясининг президенти Шавкат Сабиров Kloop.kgга қозоқ провайдерлари октябрнинг сўнгигача интернетнинг тарифларини кўтармасликларини айтган.

Қирғизистонга интернет-трафикнинг 90 фоизи Россиядан Қозоғистон орқали келади. Рус-қозоқ чегарасида сек/1 мбит трафик бир долларга сотилади.

Августда қозоқ  интернет-провайдерлари қирғиз ширкатларини интернетнинг баҳоси сек/1 мбит Учун 10-15 доллардан 30-50 долларга қадар қимматлаши ҳақида огоҳлантиришган. Бу Қирғизистонда интернетнинг нархи қимматлашига ва тезлигининг камайишига сабаб бўлган.

 

Муаллифлар: Анна Капушенко Сезим Канибекова