Талас вилоятидаги қишлоқ аёллари қорағайлони сотиш бизнесини қандай йўлга қўйишди?

984

Талас вилоятининг Уч-Эмчек ва Қизил Октябрь қишлоқларида яшаган аёллар соғлиқ учун фойдали ғайлони (слива) ўстириб қурғатишади. Ғайлонидан қоқ тайёрлаб сотиш олти оила учун даромаднинг асосий манбаси бўлиб қолди.

Талас вилоятининг тадбиркор аёллари ўз оилаларини ғайлони ўстириб, қурғатиб сотиш ҳисобидан таъминлашмоқда. .

Қизил Октябрь қишлоғида яшаган Салимбубу Серекова меваларни қурғатиб тайёрлаш билан қолмай, қишлоғидаги уч аёлни ҳам ўз бизнесига жалб қилди. Аёллар аввалига ғайлонини одатдагидек қуёшда қурғатишар эди, лекин кейин БМТнинг Тараққиёт дастурига ёрдам сўраб мурожаат қилишган.

Халқаро ташкилот уларнинг ғоясини қўллаб, қоқ ёйиш учун шкаф бўлиб берди. Хомийларга бу техника 285 минг сомга тушди.

Янги техника билан аёллар қоқ тайёрлашнинг миқдорини оширишди  — шкаф бир олганда ғайлонининг 250 килограммини қуритишга тайёр. Ундан натижада 70 килограмм қоқ чиқади. Техникадан фойдаланиш учун электр қуввати, ўтин, сув ва ишчи кучи талаб қилинади, лекин қуритишга икки кунгина вақт кетади.

Оддий усулда қуритиш учун эса ўрта ҳисобда беш-етти кунни талаб қилади.

Олдилари  Серекова олма қуритар эди, лекин ғайлонининг фойдали ҳусусиятларини билгандан кейин унга ўтган.

Маҳаллий аҳоли  Серекованинг шкафига солиб ўзлари меваларини қуритишади, хўл меваларнинг бир челагига 150 сом тўлашади (қурғаганда у икки килограммдан ошмайди). У бундай бизнес билан шуғулланишни истаганларга ўргатишга тайёр. Унинг Қозоғистон ва Бишкекда мижозлари бор, бундан ташқари у бутун Талас вилоятига ғайлони сотади.

Муаллифлар: Азамат Каработоев, Адина Осмонова