Ўш: Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ходими гашиш сотаркан ушланди

709

Ўш милицияси миқдори минг АҚШ доллари бўлган гашиш сотишга харакат қиларкан гиёғванд моддаларни назорат қилиш бўйича давлат хизматининг ходимини қўлга олди.

Ўшда Наркотикларни назорат қилиш бўйича давлат хизматининг Жанубий бошқармалигининг ходими гиёҳванд модда сотиш вақтида қўлга олинди. Унинг ёнидан миқдори минг долларга тенг бўлган гиёҳванд модда бўлган.

Октябрнинг бошида Ўшда махсус хизматнинг вакиллари гиёҳванд моддалар савдосининг фош қилиш бўйича тезкор қидирув тадбирларини ўтказишган. Опер ходимлар харид”ни ўказишиб, 14 октябрда гиёҳванд моддаси учун пул олаётган гиёҳванд моддаларни назорат бўлимининг ходими қўлга олинди.

“Икки фуқародан гиёҳвандга ўхшаш бўлган, 3,6 грамм вазндаги модда олинган. Кимёвий  экспертизанинг натижасига кўра у гашиш  эканлиги аниқланди”, — дейилади ИИМнинг баёнотида.

Наркодилерлар афғон “гашиши”ни килограммини икки минг доллардан “яқин муҳлатда сотишни” таклиф қилганлиги аниқланган.

Экспертизанинг асосида тезкор ходимлар 247-модда бўйича жиноят ишини қўзғаган. Унга кўра гиёҳванд моддани тайёрлаш ва сотиш учун жазо бериш кўзда тутилган.

Жиноят ишининг фигурантлари, жумладан гиёҳванд моддани назорат қилиш хизматининг ходими, ИИМнинг маълумоти бўйича 1 килограмм 400 граммдан ортиқроқ гашишни сотишган.

“Шубҳали шахс учрашувга “ДЭУ-Матис” маркасидаги автомобил билан келган 54 ёшдаги фуқаро Г.А. бўлган. Тинтув вафтида мазкур машинадан ишораланган 900 АҚШ доллари топилган. 100 доллар воситачига кўрсатган хизмати учун тўланган экан”, — деб ёзилади билдирувномада.

ИИМ ҳуқуқ тартибот органлари жиноятнинг бошқа иштирокчиларини аниқлаш бўйича тергов-тезкор тадбирлари давом этишини билдиришди.

Муаллиф: Александра Титова