Марказий сайлов комитети маҳаллий кенгашлар учун сайловга тайёргарлик бўйича календар планини қабул қилганини хабар қилди. Сайлов 11 декабрда ўтади.
Маҳаллий 405 кенгашга сайлов 11 декабрда ўтказилмоқчи, уларнинг ичидан 21и шаҳар, қолган 384 эса қишлоқ кенгашлари.
МСКнинг матбуот марказининг ходими Айболот Айдосовнинг айтишича, президент Алмазбек Атамбаев маҳаллий кенгашларга сайлоқ ўтказиш бўйича буйруққа қўл қўйгандан кейин сайлов тайёргарликлари бошланган.
“Ишлар бошланди, ҳозирда сайловга тайёргарлик бўйича масалаларни кенгашмада сўзлашмоқдамиз. Бироқ асосий низом мавжуд — бу номзодларни рўйхатга олишнинг бошланиши, сайлов участкаларини тайёрлаш ҳамда ноябрнинг сўнгигача сайлов комиссиясига ўтказиб берилувчи бюллетенларнинг тайёрланиши”, — деди у.
Матбуот марказидан билдирилишича, сайлов комиссиянинг аъзолари ишни октябрнинг охиригача якунланиши керак бўлган сайловчиларнинг рўйхатини ҳамда сайлов ҳудудларини тузишдан бошлашга қарор қилишган. Номзодларни рўйхатга олиш сайлов санаси белгиланган куни расман бошланиб, октябрнинг сўнгигача давом этади.
Президент Алмазбек Атамбаев хабар қилганидек, декабрда Конституцияга ўзгартириш киргизиш бўйича референдум ҳам ўтказиш режелаштирилмоқда. Бу ҳақда у 11 октябрда давлат мукофотларини топшириш тадбирида билдирди.
“Худо хоҳласа, марказий сайловлар билан референдум очиқ ҳамда адолатли ўтади ва декабрда бўлади”, — деди у.
Атамбаев МСКнинг ходимларига аввалги сайловлар муваффақиятли ўтгани учун миннатдорлик билдирди. Президент МСКга шундай ҳолатда маҳаллий кенгашга сайловни, референдумни ҳамда 2017 йили бўлувчи янги президент сайловини ўтказиш бўйича янги топширмасини берди.
КСДП фракциясининг депутатлари Иса Омуркулов ва Улан Примов Конституцияга ўзгартириш киргизиш бўйича референдумни ҳамда маҳаллий кенгашни сайловни бир кунда ўтказишни парламентга таклиф қилишди.
Примовнинг айтишича, таклиф қилинган ташаббус бюджетдан харажатни тежашга ёрдам беради.
“Конституцияга ўзгартириш киргизиш бўйича референдум билан маҳаллий кенгашларга депутатларни сайлашни бир ўтказиш таклиф қилинмоқда. Ҳукуматнинг хулосасига кўра, агарда маблағ тежалса, бу ҳолда мазкур маблағ 241 миллион сомни ташкил қилади”, — деган у.
Омуркулов ҳам иқтисод қилишга таяниб бу таклифни қўллаган. Бундан ташқари “Онугуу-Прогресс” фаркциясининг мажлисида Давлат рўйхатга олиш хизматининг етакчиси Тайирбек Сарпашев икки сайловни бириктириш эҳтимоли бор эканини билдирган.
“Сайловлар ва референдумни ўтказиш 11 декабрга режалаштирилмоқда, аммо албатта қарорни депутатлар олади”, — деган Сарпашев.
МСКнинг матбуот марказининг ходими Kloop.kgга айтишича, референдум билан сайловларни бириктириб қўйиш мумкин.
“Бу техник ва жисмоний жиҳатдан мумкин, идорамиз қўйилган топширмаларни амалга ошириш учун тадбирларни олади”, — деди у.
Муаллиф: Александра Титова