“Атамекен”чи  Кудайберген Базарбаев ижтимоий ривожлантириш минстри хизматидан кетди

635

“Ата Мекен” фракциясининг квотаси билан ҳукуматга кирган Ижтимоий ривожлантириш минстри Кудайберген Базарбаев 11 октябрда истеъфога чиқди. Бу “Ата Мекен”нинг лидери Омурбек Текебаев билан президент Алмазбек Атамбаев орасида низолар пайдо бўлган вақтга тўғри келди.

Президент Алмазбек Атамбаев 11 октябрда меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш минстри Кудайберген Базарбаевнинг истеъфосини қабулқилди. Базарбаев охирги икки ойда ижройи органларидаги хизматдан олинган “Ата Мекен” фракциясининг учинчи ходими бўлиб қолди.

Базарбаев “Заноза”ахборот агентлигига берганинтервьюсида ўз истаги билан хизматдан кетаётганини айтган.

“Мен ўз хоҳишим билан хизматдан кетиш учун ариза ёздим, буни депутатлар комиссиясига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Вазият шундай бўлиб қолди.”, — деди у.

«Спутник» ахборот агентлигига Базарбаевнинг айтишича, “ҳамма вазиятни сиёсийлаштирмоқда, аммо бунга ҳеч қандай асос йўқ”.

Комитет йиғинида депутаталар комиссияси 10 октябрда минстрликда ўтказилган текширувнинг натижаларини эшиттирган.  Комиссия идора раҳбариятининг била туриб фаолиятсиз бўлганини ҳамда паст ижро дисциплинасини аниқлаган.

Текширув давомида шунингдек идора бюджет маблағларини асоссиз сарфлаб, етакчилик эса хизмат вазифасини суистеъмол қилган деган хулосага келинган.Депутатлар социал хизматларни тузиш ва социал дастурлар вақтида коррупция рискларини аниқлашган.

“Кыргызстан” фракциясининг депутати  Алмазбек Токторовнинг маълумотига кўра, минстрлик ногирон болаларни қўллашга нисбатан оталиқни ўрганишга икки баробар кўп маблағ сарфлаган.

“Базарбаев ҳамда унинг ўринбосари Жилдиз Полотова ўз ҳизмат вазифаларини суистеъмол қилишган. Улар 2014 йили давлат буюртмаси орқали мазкур тадқиқотга республика бюджетидан 899 минг 926 сом ажратган. Ўша вақтнинг ўзида кундузи излаган марказларда имконияти чекланган болаларга социал хизматларни кўрсатишга бўлгани 500 минг сом бўлинган”, — деди у.

Комиссия текширувнинг натижаларини ҳукумат билан Бош прокуратурага ўтказиб беришга қарор қилган. Депутатлар премьер-министр Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилиб, минстрнинг ишини етарсиз деб топиш бўйича масала қўйишини айтган.

“Партия аъзоларига таъқиб  

Охирги икки ойда яна икки амалдор ижро органларидаги вазифаларидан четлатилган. Улар “Ата Мекен” фракциясидан квота бўйича ишлашган.

Премьер-министр Жээнбеков 6 сентябрда Экологик ҳамда техник хавфсизлик бўйича давлат инспекциясининг ўринбосари Марат Таировни хизматдан бўшатган.

“Менинг шахсий фикримча, мени ”Ата Мекен” партиясининг аъзоси бўлганим учун хизматдан хайдади. Бошқача айтганда, мен бу хизматга “Ата Мекен”нинг квотаси бўйича келган эдим. Асосий сабаб шу. Ўз вазифаларимни аниқ бажаришга харакат қилдим, бажарган ишимни ҳеч ким танқид қилмаган эди”, — деган у “КирТАГ” ахборот агентлигига.

Президент юстиция министрининг ўринбосари Абермет Кутуеванинг истеъфосини сентябрда мақуллаган.

ОАВ Кутуеванинг хизматдан кетиш сабабини Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларга қарши фикрда бўлгани билан боғлаб ёзиб чиққан. Лекин ҳукуматнинг матбуот марказидан берилган изоҳга кўра, Кутуеванинг ишдан олиниши мазкур масалага алоқадор эмас — Кутуева “хизмат вазифасини нолойиқ бажаргани” учун қаттиқ огоҳлантириш олган.

“Ата Мекен”нинг котибиятидан Кутуева ва Таиров хизматдан бўшатилгандан кейин маълум қилишганидек, Қирғизистонда “партиянинг аъзолари ҳамда унинг фикрдошларига таъқиб” бўлмоқда.

“Ҳозирда “Ата Мекен”нинг квотаси билан хизматда биргина минстр ҳамда бир нечта минстрнинг ўринбосарлари бор. КСДП республика бўйича барча хизматларни йўлга солмоқда. Ўлкада барча мэр, асосий хокимлар, судларда, парламентда  — бари КСДПнинг одамлари билан қуршалган”, — дея хабар тарқатган ўшандакотибият.

Партиянинг фикрича, “таъқиблар” “Ата Мекен” фракциясининг лидери Омурбек Текебаев Конституцияга ўзгартириш киргизишга қарши чиққанидан бошланган.

Муаллиф: Анна Капушенко