Футбол: Қирғизистон биринчи марта Туркманистонни мағлуб қилди

813

Қирғизистоннинг футбол термаси Туркманистон билан бўлган дшстлик учрашувида кичик ҳисоб билан ғалабани қўлга киритди.

Икки терманинг мусобақа тарихида биринчи марта қирғизистонликлар Туркманистондан устун чиқдилар. Долон Омурзаков номидаги стадионда ўтган дўстлик учрашуви майдон соҳибларининг фойдасига 1:0 ҳисобида якунланди.

Ўйиндаги ягона голни 77-дақиқада қирғизистонликарнинг ҳимоячиси Тамирлан Козубаев киргизди.

Ўйин илк дақиқаларда мезбонларнинг устунлиги билан бошланиб, ҳисобни очиш имконияти гол киргизгунгачаёқ пайдо бўлган.

Қирғиз термасининг ҳужумчиси  Виталий Люксту 33-дақиқада рақиблар тарафидан оёғидан чалиниб йиқитилиши оқибатида ҳакам пенальти белиглади.

11 метрликни тепиш учун Эдгар Бернхардт чиқиб, аммо тўпни дарвозага киргизишга муваффақ бўлолмади.. Дарвозабон Мамед Оразмухамедов эпчиллик билан зарбани қайтарган.

Бироқ қирғизистонликлар бирининг ортидан кейинги ҳужумни уюштириб, устунликни бермай келишди.

Ўйиннинг 77-дақиқасида Фархат Мусабековнинг бурчакдан тўпни хаволатиб беришидан кейин  Козубаев ҳаммадан баланд сакраб, боши билан тўпни рақиблар дарвозасига йўллади. Ўз термасини бир қанча марта сақлаб қолган туркман дарвозабони бу зарбани ўтказиб юборди.

Ўйиннинг сўнги қисмлари қизғин тус олди. Майдон эгалари 84-дақиқада ғалабани қўлдан чиқариб юборишларига бир баҳя қолди. Туркманистон термасининг ҳужумчиси қирғиз дарвозабони Валерий Кашуба билан яккама-яка қолиб, бироқ дарвозабонга тўғри тепиб, гол киргиза олмай қолди.

Марказий Осиёнинг икки давлат термаси ўз тарихида икки бор учрашган. Туркманистоннинг термаси мустақиллик олгандан кейин расмий ўйинда 1994 йили қирғизистонликларга рақиб бўлган.

Ўшанда туркманлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Иккинчи сафар термалар Шри-Ланкада дўстлик учрашувида 2010 йили ўйнаган. Унда Қирғизистон жамоаси яна ўйинни бой берган.

Бишкекдаги ўйин расмий мақомга эга бўлгани боис унинг натижалари ФИФА рейтингларидаги термаларнинг жойлашган ўринларига таъсир кўрсатади.

Ҳозирда Қирғизистон мазкур рейтингда 108-ўринда бўлса, Туркманистон— 116да.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: «АКИпресс»