«Менинг “сутенёрша”ларимга тегманглар» деб ўтинган милиционер тасвирга олинган видеони ИИМ текширади

687

Ички ишлар минсрлиги  “менинг сутенёршаларимга тегманглар” деб ўз хамкасбларидан ўтинган милиционерга нисбатан хизмат тергови бошлади. Милиция ходими видеога тортилиб қолган.

Милиционерларнинг сўзлашаётгани тасвирга олинган видеони 10 октябрда НТС телеканалининг  журналисти эълон қилган — унда милиция ходимларидан бири “менинг сутенёршаларимга (қўшмачи) тегманглар” деб илтимос қилаётгани тасвирланган.

“Бу фохишаларга тегманглар деб қанча илтимос қилишим керак! Районда 35 қўшмачи бўлса, сизлар доим фақат меникини ушлайсизлар. Қўнғироқ қилсам, олмайсизлар. Бу нима, менга ўчашиб қилаяпсизларми?” — дейди видеодаги милиционер.

http://

“Заноза” ахборот агентлигининг ёзишича, видеодо Бишкекнинг №10 бўлимининг Жамоат хавфсизлик бошқармасининг раҳбари акс этган — нашрнинг хабарига кўра, у қаттиқ огоҳлантириш олган.

ИИМнинг матбуот хизмати вакили Эрнис Осмонбаевнинг Kloop.kgга билдиришича, милиционерларга нисбатан идора раҳбариятининг кўрсатмаси асосида хизмат тергови бошланган.

“Хизмат тафтиши натижасига кўра тегишли чора кўрилади. Ҳозирда видеоматериалнинг чиқишига алоқадор текширув ўтмоқда. Қандай чора кўрилади, видеога ким тортилгани аниқланганми-йўқми — айтиш қийин, биз ҳатто у одам милиция ходимими ё йўқми, буни ҳам аниқ айтолмаймиз”,— деди у.

Осмонбаевнинг айтишича, ҳозирча у ҳеч қандай хулосаларни олмаган ва хизмат тафтишининг бориши ҳақида ҳеч нарса айтолмайди.

Милиционер тушган видео Бишкек милицияси “фохишаларга ов” бошланганини эълон қилиб, шаҳар кўчаларини фоҳишалардан бир ҳафтада тозалаб чиқишга ваъда берганидан сўнг беш ой ўтиб тарқатилган.

Шаҳар милицияси ўша вақтда ўз рейдларини яқинда туризм мавсуми ҳамда муборак Рамазон ойи бошланаётгани билан изоҳлаган эди.

Фоҳишаларнинг ўзлари “бизнинг иўимиз жиноят бўлиб ҳисобланмайди” деб рейдларга қарши чиққан эди. Уларнинг айтишича, хизматларидан милиционерларнинг ўзлари ҳам фойдаланишади.

Ҳуқуқ ҳимояилари Қирғизистон қонунларига таяниб, милициянинг рейдларини қоралаб чиқишган. Чунки Қирғизистонда танасини сотиш жиноят бўлиб ҳисобланмайди — жинсий алоқа хизматларини кўрсатиш учун махсус жойларга эгалик қилган одамгина жавобгарликка тортилади.

Муаллиф: Александра Титова