Видео: “Азия Микс” командасидан “Pen Pineapple Apple Pen” меми

897

“Азия Микс” КВН командаси “Pen Pineapple Apple Pen” деб номланган хитга пародия суратга олиб, унинг бош ролини Ростислав Ященко ўйнади. Бу  интернет-мем бўлиб қолган япон клипига қилинган биринчи қирғиз пародияси эмас.

Япон хитининг машҳурлиги аста-секин камайиб бораяпти, аммо унга пародия тортиш хали ҳам давом этмоқда. YouTubeда, Instagramда ва Twitterде бундай видеолар юзлаб мавжуд. Қирғизистонликлар ҳам бундан четда қолмади.

Қирғиз КВНчиси Ростислав Ященко “Азия Микс” командасининг The kashkaldaki юмористик лойиҳаси учун, вайнер Данияр Токмомамбетов эса Art wоrker Bishkek vine-лойиҳаси учун хитни такрорлади.

Ростислав Ященко 

Данияр Токтомаметов

http://

“Pen Pineapple Apple Pen” мотиви бўйича турли мавзуларда видеолар тасвирга олинмоқда.  YouTubeда сиёсий мотив бўйича пародияларни топиш мумкин.

Ручка, ананас ва олма ҳақидаги қўшиқдан машҳур россиялик бошловчи Иван Ургант ҳам фойдаланди. Видео унинг “Вечерний Ургант” номли шоуси учун тайёрланган, хазил клипда бошловчининг ўзидан ташқари қўшиқчи Николай Басков ҳам суратга тушган.

“Pen Pineapple Apple Pen” бўйича пародияларни дунёга таниқли бўлмаган блоггерлар ҳам, машҳур артистлар ҳам дунё бўйича яратишяпти.

GoGo VETALнинг “Хлеб колбаска сало хлеб” номли украин пародияси 12 мингдан ортиқ кўрилган.

Ponkers чиқарган нидерланд пародияси 774 минг марта кўрилган.

Bie The Ska 5 миллиондан ошиқ кўрилган.

Eddie Warboy металлистларр хитни қандай ижро қилган бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Унинг видеоси 28,5 минг марта кўрилган.

Оригинал  видео Диамао Косака ва Piko-Taro деган яширин номлар билан машҳур бўлган япон қизиқчиси Казухито Косака томонидан тасвирга олинган. Видео YouTubeда жойлаштирилиб, вирус каби бўлди.  Бугунги кунда уни 80 миллиондан ошиқ кўрилган.

“Pen Pineapple Apple Pen” қўшиғининг машҳурлигини  корей рэп-мусиқачиси Psyнинг хити бўлган “Gangnam Style” билан таққослашади. Psyнинг хити 2012 йилнинг июлида эълон қилиниб, бугунгача 2,6 миллиард марта кўрилган.

https://www.youtube.com/watch?time_continue=34&v=d9TpRfDdyU0

Муаллиф: Айдай Иргебаева