Конституцион палата Конституцияга ўзгартиришларни қўллади

614

Конституцион палатанинг судлари президент маъмурияти ҳамда парламентдаги кўпчилик депутатлар тарафидан илгари сурилаётган Конституцияга ўзгартириш киргизишда қонун бузарликларни аниқламади. Ҳуқуқ ҳимоячилари судлар ўз қарорлари билан судларнинг мустақиллиги принципини сақламади деб ҳисоблашади.

Ўз қарорини Конституцион палата (КП) 11 октябрнинг туни ўқиди. Конституцияга ўзгартириш киргизиш бўйича қонун лойиҳасини текшириш президентга қарашли социал-демократлар партиясининг (КСДП) талаби билан ўтказилган.

Хулосани КПнинг 11 суди чиқарди — судяларнинг бири бошқача фикрда бўлган, лекин ким ва қандай фикрда бўлгани номаълум.

Йиғинда қатнашган ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг Kloop.kgга айтишича айткандай, КП ўзгартиришлар “фундаментал ҳуқуқларга ҳамда демократик тизимга қарама қарши келмайди” деб билдирган.

Айтишича, КП ўзгартиришлар фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиб-бузмаганини, илгари сурилган ўзгартиришлар процедуралар бўйича бўлмоқдами ёки йўқми, давлатнинг демократик ривожланишига ҳамда тизимига қарши келадими-келмайдими деган жиҳатларига баҳо бериши керак эди. Карасартованинг таъкидлашича, судлар юқорида айтилган пунктлар бўйича ижобий ҳулоса чиқаришган.

“Бугун Конституцион палатанинг судлари амалда конституция тизимини ўзгартиришди. Улар судларнинг эркинлиги принципларига бўйсинишмади, агар эртага уларнинг ортидан тушиб, қамаб, эзиб, тепалаб-босиб кетса, у ҳолда улар бундай ҳаётга лойиқ” , — деди у.

КСДП фракциясининг лидери ҳамда Конституцияга ўзгартириш киргизиш бўйича қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири Иса Омуркулов Kloop.kgга бундай қарорни кутганини айтди.

«Бугун Конституцион палатанинг киригизилаётган ўзгартиришлар қонунларга қарши келмайди деган қарори бўйича суд бўлди. Бари қонун доирасида, қонун бузарликлар йўқ. […] Бугун КП барча муддат ҳамда процедуралар қонун бўйича бўлганини тасдиқлади”, — деди у.

Ўзгартиришлар ҳукуматнинг ваколат ҳуқуқларини ошириб, суд ҳокимиятининг устидан назоратни кучайтиради. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари борасидаги миллий қонун чиқарувдан юқори турган халқаро келишимларнинг имтиёзларини рад қилиш таклиф қилинмоқда.

Конституцияга ўзгартиришларни парламент депутатлари илгари суриб, уни президент Алмазбек Атамбеав қўллаган. Уларнинг фикрига кўра, ўзгартиришлар ҳукуматни узурпацияланишига қарши курашиш имконини яратиб, қонун чиқариш ва ижро органларининг ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди.

Ўзгартиришга қаршилар — экс-президент Роза Отунбаева, Вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари, айрим парламент депутатлари ҳамда фуқаровий жамиятнинг вакиллари.

Улар Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришлар давлатда демократиянинг йўқолишига олиб кекелади ва ҳокимият бутоқларининг ўртасидаги мувозанатни бузади деб ҳисоблашади. Шунингдек уларнинг таъкидлашича, ўзгартиришлар парламентга қонунни бузиш орқали ташаббус кўтарилиб киргизилган.

Муаллиф: Анна Капушенко