Италиялик блогер Сара Иззи ва оператор Тимур Тугалиев «Қирғизистонда йўқолиб қолганлар» деб номланган қисқа метражли фильм тасвирга олишган. Фильм «Йўқолган авокадо» ва «National Geographic Россия» сайтларида эълон қилинган.
Блогер ва сайёҳ Сара Иззи «Қирғизистонда йўқолиб қолганлар» номли видеони «Йўқолган авокадо» («The lost Avocado») сайтига 5-октябрь куни эълон қилган. Қисқа метражли фильмни тасвирчи Тимур Тугалев 4К-форматида тасвирга туширган.
Қирғизистон тўғрисидаги икки дақиқали фильмни «National Geographic Россия» илмий-оммабоп журналининг сайтида ҳам бўлишган.
«Сара ер шарида кўплаган ноёб чиройли жойлар бор эканлигини кўрсатишни режалаштирган. Уларнинг ҳар биридан турли янги нарсаларни кўрса бўлади», — деб ёзган мазкур журнал блогернинг иши тўғрисида.
Саранинг сўзларига кўра, улар Тимур иккиси Сон-Кўл, Иссиқ кўл ва Орто-Токой сув омборини бир ҳафтанинг ичида тасвирга тушириб бўлишган. Монтаж ишлари учун уч ҳафта атрофида вақт керак.
«Қирғизистонга бориш ғояси тасодифан туғилди, бироқ бу ўлка мен борган давлатларнинг ичида энг чиройлиси бўлиб чиқди. Қирғизистон — оммавий сайёҳлик булғамаган эртакдигидай жой экан», — деди Сара Иззи.
Сара Иззи саёҳатга борган турли ўлкалар тўғрисидаги қисқа метражли фильмларни ўз блогида «Lost in» номи билан эълон қилиб келади. Қирғизистон тўғрисидаги фильм буи «сериал»нинг 11-эпизоди бўлиб қолди. Унинг блогидаги фильмларнинг режиссёри ва тасвирчиси Тимур Тугалиев бўлиб ҳисобланади.
Муаллиф: Александра Титова