«Халқ қурилтойи»нинг иштирокчилари референдум тўғрисидаги қонунни қабул қилинишига қарши чиқишди

889

« Халқ қурилтойи » йиғинда фаоллар, ҳқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари парламентнинг референдумни ўтказиш тўғрисидаги қонунни рад қилишни талаб қилишди.

«Халқ қурилтойи » рус драма театрида ўтиб, унда парламентдан референдумни ўтказиш тўғрисида қонунни йўқ қилишни талаб қилган фаоллар йиғилган. Референдум тўғрисидаги қонунга қарши чиққанларнинг 8-октябрдаги йиғилишига 300дан ортиқ одам келган.

Қурултойга ҳуқуқ ҳимоячилари билан жамоат арбоблари номидан Рита Карасартова, Адиль Турдукулов, Эльмира Ибраимова, Мавлян Аскарбеков ваАзимбек Бекназаровлар келишти.

Азимбек Бекназаров ўз сўзида бошқа президентлар бўлган вақтда ҳам Конституцияга ўзгартиришлар киритилганини, бироқ унда жамоатчилик муҳокамалари бўлганини билдирди.

«Атамбаев муҳокамаларни ўтказмади, Конституциядаги ўзгаришлар тўғрисида халқ ҳеч нарса билмайди. Президент аппаратининг раҳбари депутатларни ўзига чақиртириб олиб, уларнинг референдумни ўтказишга розилигини талаб қилмоқда. Парламентда Атамбаевга қарши чиққан бир нечта депутат бор, улар таъқибга олинган. Агар Атамбаев бундай сиёсатни давом эттирса, бу қайта революцияга олиб келади», — деди Бекназаров.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова, таклиф қилинаётган ўзгаришлар судларни тобе қилиб қўйишини айтди.

«Ўзгартиришлардан кейин суд хизматига келган киши президентнинг, президент аппаратининг ёки ҳукуматнинг одами эканлиги аниқ бўлиб қолади», — деди у.

Парламент номидан қурултойга «Ата Мекен» фракциясидан Ўмурбек Текебаев, Аида Салянова, Наталья Никитенко, Алмамбет Шикмаматов ва «Бир Бол»дан депутат Чолпон Жакупова иштирок этишди.

Референдумни ўтказиш учун маъқул бўлган парламентарийлар қурултойга келмаган. Ҳозирча уларнинг ҳеч кимиси «Халқ қурултойи»даги мухолифатнинг ҳаракатига изоҳ бермади.

Чолпон Жакупова парламент депутатларининг 90 фоизи «ҳукуматга сотилганини» айтиб, сиёсатдан чарчаганини билдирди.

«Нима сабабдан, бугун залда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш кераги йўқ эканлигини тушунга ёш депутатлар йўқ? Мен барча сиёсатдан ва депутатликдан чарчадим. Агар Мавлян Аскарбеков парламентга келса, мен унга ўз ихтиёрим билан мандатимни берар эдим», — деди у.

«Ата Мекен» фракциясидан парламентарий Алмамбет Шикмаматов қурултой натижасини чиқарди.

«Натижада биз конституцияга ўзгартириш киритилишига ва 2020-йилгача Конституцияни ўзгартиришга мараторийни бекор қилинишига қарши бўлганлигимиз тўғрисида ёзилган резолюция қабул қилинди», — деди у.

Қурултой иштиррокчилари қабул қилинган резолюцияда уч талаб қўйилди. Улар парламентдан ререферендумни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қонунни бекор қилишни талаб қилишди.

Шунингдек, улар бош прокуратурадан конституцияга ўзгартиришлар киритиб ва қонунни кўтариб чиққан ташаббусчиларнинг ҳаракатига қонуний баҳо берилишини талиб қилишди.

Бундан ташқари қурултой иштирокчиларининг фикри бўйича Конституциявий палата таклиф қилинаётган ўзгартиришлар тўғрисида объектив хулоса беришга мажбур.

Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши чиққанларнинг айтишига қараганда, ўзгартиришлар қонун бузарликлар билан киритилмоқда. Уларнинг фикрига кўра, халқаро шартномаларнинг миллий қонун олдидаги приоритетидан бош тортиш, ўлкадаги демократиянинг йўқолиб кетишига олиб келади.

Жакупова Конституцияга ўзгартиришларни киритиш ва референдум тўғрисидаги қонун кўрилаётган вақтда қонун бузарликлар бўлаётганини бир неча марта айтиб чиққан. Унинг сўзларига кўра, қонуннинг Конституциявий палатанинг хулосасисиз кўриш мумкин эмас.

Шунга қарамай, референдум тўғрисидаги қонун уч ўқишнинг биринчисида қабул қилинган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова, парламентни районлар аро судга бериб, Конституцияга ўзгартиришлар тўғрисида референдум қонун бузарликлар билан қабул қилинган — депутатлар тегишли экспертизаларни олиб бормаган — деб билдирган.

Бироқ суд Карасартованинг даъвосини қабул қилмаган, у бу ҳаракатини — комитетнинг қарори норматив-ҳуқуқий акт бўлиб саналмайди — деб асослаган.

Парламентн 7-октябрдаги йиғинида КСДП фракциясининг лидери Иса Ўмуркулов, референдумни маҳаллий кенгашларнинг сайлови билан бирга 11-декабрда ўтказишни таклиф қилди. У ўзгартиришларни киритиш кераклигини айтиб, бу «ҳозирги Конституциянинг камчиликларни йўқотади» деб таъкидлади.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Sputnik / Табилди Кадирбеков