Қирғизистонга гиёҳванд моддалар интернет орқали қандай сотилади

1103

«Фэйсбук» фойдаланувчилари қирғизистонликларга гиёҳванд моддаларни таклиф қилаётган сайтни топиб олишган. Сотувчилари пулини онлайн-ҳамён орқали тўлаб, товарни махсус яширин жойлардан олиб кетишларини айтишади. Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш давлат хизматининг сайт тўғрисида маълумот йўқ бўлган, энди унга эътибор қаратишини билдирди.

«Онлайн-дўкон» тўғрисидаги маълумотни журналист Юрий Копитин ўзининг «Фэйсбук» саҳифасида эълон қилган. У Бишкекдаги гиёҳванд моддаларнинг онлайн орқали сотилаётганига норозилигини билдирган.

«Албатта, сайт бизнинг ҳудудда жойлашган эмас, сотувчилар ўзлариниинг хавфсизликларини таъминлаб олишган», — деб ёзган Копитин. У савдо-сотиқнинг бундай тури билан қандай курашамиз деб савол ташлаган.

Сайтда  наша ва экстазига прайс-лист таклиф қилинган, ресурсни блокировка қилиш бўйича инструкциялар, ҳатто онлайн-маслаҳатчи ҳам ишлайди.

Kloop.kgнинг журналисти сайтнинг сотувчиси билан боғланиб кўрган. Сотувчи товарнинг пулини онлайн-ҳамён орқали тўлашини айтиб, гиёҳванд моддаларни махсус тайёрланган яширин жойлардан олиб кетишини билдирди. Бундан ташқари янги қўшилган ҳаридорларга 50 фоизлик имтиёзлар борлигини қўшимча қилди.

nark01

Қуйида журналист билан сайтнинг сотувчиларининг сўзлашуви эълон қилинди (орфография ва пунктуация сақланган, журналист махсус специфик лексикадан фойдаланган, ҳисобнинг рақамлари ва алоқа рақамлари юлдузчалар билан ёпилган):

Сотувчи: Салом, буюртма берасизми? Мурожаат қилаверинг, уялманг.

Kloop.kg журналисти: Салом, бу ёлғон эмасми? Мен у ерга борганимда, мени таниб қолишмайдими.

С: Пули тўлангандан сўнг мен товар қўйилган маҳфий жойни айтаман, қанча бўлса ҳам сақланиб туради, бўш вақтингизда олиб кетсангиз бўлади.

С: Татиб кўриш 1000 сом

С: Ҳа

Kloop: Экстази борми?

С: Ўзи ўша қолган эди, эртага яна бўлади.

nark02

Kloop:Қандай қилиб татиб кўриш мумкин?

С: Бизнинг нархлар минимал 2000 сом, таътиб кўришга 1000 сом қилиб берамиз

С: Бизни тўғри ишлаётганимизни исботлаш учун

Kloop: У яхшими? Ўлиб қолмайманми?

С: Заҳарли моддаларни сотмаймиз, товарлар сифатли

Kloop: Қандай қилиб таътиб кўрса бўлади?

С: Яндекс ҳисоб***********

Qiwi wallet ҳисоб *********** [бу ҳисоб Қирғизистон уяли операторларининг рақамига ўхшайди — ред. Kloop.kg]

Тўловлар сизга қулай бўлган тармоқларда олиб борилади. Терминалларда электрон пул деган бўлимда, «агар паспорт маълумотларни сўраса, у жойни бўш қолдирсангиз бўлади», ёки браузернинг расмлар бўлимида паспорт скани рф деб ёзсангиз, барча маълумотлари билан расм чиқиб қолади.

Kloop: Сотиб олиш ҳамми?

С: Ҳа

Kloop: Мен агар экстазидан бошқа яна бир нарса олсам, арзонлатишлар бўладими?

С: Доимий ҳаридорларга бонуслар бор

Kloop: Вау, қандай?

С: Бу маълумотни доимиз мижозларгагина берамиз.

Kloop: Экстазидан бошқа яна нима бор?

С: Эртага юмшоқ чарс бўлади

С: Бир ҳафтадан кейин сканк

С: Сайтдаги прайс-листдан кўрсангиз бўлади

Kloop: А юмшоқ чарс қанча?

Kloop: У ерда ҳаммаси эмас шекилли

С: Ярим қутичаси 2500

Kloop: Бошқачароқ бирор нарса олгим келяпти

nark_online

С: Бизнинг товарлар маҳаллий гуллардан эмас, сифати яхши

Kloop: Охо, унда қаердан?

С: Пул бўлганда мурожаат қилинг

Kloop: Окей, биринчи товарга тўлаш керакми?

С: Ҳа

Kloop: Алоқа шу ерда бўладими? Мен агар сизларга пулни бериб, товарни ололмай қолсам нима бўлади?

Kloop: Ҳеч қандай кафолат йўқми?

С: Қўшимча алоқа рақамлари  Telegram @******, товарнинг расмли ёзуви билан бизнинг сайтда, таътиб кўриш учун 1000 сом.

С: Сайт тўхтаб қолмайди, асосий саҳифадан браузер кўчириб олинг, у сизнинг ip манзилингизни ўзгартиради, барча тўсиқларни бузиб киради.

Бундай сайтларнинг эгасини топиш қийин.

Гиёҳванд моддаларни назорат қилувчи давлат комиссиясининг вакиллари бу сайт тўғрисида биринчи марта эшитишаётганини айтишди. Улар «албатта текширишларини» билдиришти. Хизматнинг билдиришича, таъқиқиланган моддаларни сотиш порталлари кўп учрайди. Тезкор гуруҳдаги ҳодимлар сайт эгаларини топиш қийин дейишади, сабаби уларнинг ортидан «қувий олмайсан».

«Бундай сайтларни осон ясаса бўлади, уларнинг ортидан қувиб, қидириш ҳам қийин. Гиёҳванд моддаларни сотиш бўйича улар жиноий жавобгарликка тортилишади», — деб билдирди гиёҳванд моддаларги қарши курашиш давлат хизматининг раҳбари вазифасини бажарувчи Руслан Иманбеков.

Иманбековнинг сўзларига кўра, мазкур маҳкама бу вақтгача «спайс»нинг онлайн-сотувини текшириб чиқишган — скайп-аккаунтнинг номларини шаҳарнинг реклама  бурчларидан кўп учратиш мумкин.

«Бизнинг бевосита линиямизга Қирғизистоннинг тўрт томонидан қўнғироқ қилиб, гиёҳванд моддаларнинг сотилиши бўйича хабар берса бўлади. Сизнинг берган маълумотингизни тезкор гуруҳ ҳодимларига берасиз, улар бу иш билан шуғулланишади», — деди у.

Гиёҳванд моддага қарши курашиш хизматининг маълумот хавфсизлиги бўйича мутассиси Саламат Саятчиновнинг Kloop.kgга билдиришича, сайт тўғрисида маълумот тезклор гуруҳнинг ҳодимларига берилди.

«Дастлабки маълумотлар бўйича бу сайтнинг IP-манзили АҚШга тегишли, бироқ бу виртуал ёки сир тутиш учун ясалиши мумкин. Биз гиёҳванд моддалар бўйича дилер компанияларга мурожаат қилинглар деган сайтни биламиз, энди буни ҳам қўшиб излаймиз», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова