Колумбия президенти «урушни тўхтатишга ҳаракат қилгани учун » Нобель мукофотига сазовар бўлди

713

Колумбиянинг ҳозирги президенти Хуан Мануэль Сантосга Нобелнинг тинчлик мукофоти топширилди. У 50 йилдан бери давом этаётган урушни тўхтатишга ҳаракат қилаётгани учун бу мукофотга лойиқ бўлган.   

Нобель комитети 2010-йили президентлик лавозимига келган Колумбиянинг давлат раҳбари Хуан Мануэль Сантосга «давлатда 50 йилдан бери давом этаётган урушни тўхтатишга кескин қадам» ташлагани учун мукофотланди.

Колумбияда бугунги кунгача давом этаётган ҳарбий уруш 1960-йилнинг ўрталарида бошланган. Мазкур ўлканинг ҳукумати ярим аср бўйи ФАРК гуруҳи билан курашиб келади. Уруш давомида 220 минг одам қурбон бўлган ва олти миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Сантос Колумбиянинг байроғининг ва тинчлик кубутарларининг остида
Сантос Колумбиянинг байроғининг ва тинчлик кубутарларининг остида

Сантосга ФАРК билан бўлган кураши яхши натижа беришига қарамай, Нобель мукофоти берилди. 26-сентябрь куни гуруҳ лидери Родриго Лондоньо билан тинчлик шартномасини имзолаган. Ўтган шанба куни Колумбия халқининг 50,2 фоизи ўлкда тинчлик ўрнатиш режасига қарши овоз беришган. Референдум эса, 38 фоизлик кўрсаткичда қолди.

Нобел комитетининг билдиришича, бу Колумбия халқининг ўз давлатида тинчлик бўлмасин дегани эмас. Бу аҳолининг шартнома шартларига рози эмаслигини билдиради.

Ўлка ҳукуматининг ва гуруҳ ўртасидаги тинчлик шартномаси бўйича референдум тўрт йиллик сўзлашувлардан кейин ўтказилди. Нобель комитети топширилган мукофот давлатда тинчлик ўрнатилишига ёрдам беради деб ишонади.

Ҳозирда Колумбияда ўқ отмаслик бўйича шартнома ўз кучида, бироқ 31-октябрь куни шартнома кучини йўқотади.

АҚШ ҳарбийлари можарога маол таъсир кўрсатмоқда. 2013-йили The Washington Post газетаси ЦРУнинг колумбиялик ҳукуматни разведкаси бўйича дастурлари тўғрисида ёзиб чиққан эди. 40 йил ичида америкалик ҳукумат уч миллиард доллар сарфлаган, унинг учдан бири ҳарбий жиҳозларга кетган. ФАРК гуруҳининг раҳбари Лондоньону учун АҚШ ҳукумати беш миллион доллар миқдорида пул мукофоти ваъда қилган.

Нобелнинг тинчлик мукофоти ўтган йили «демократияни қуришдаги ҳаракатлари» учун 2011-йилги инқилобдан сўнг, тунислик ташкилотга топширилган. Бу ўлка Араб баҳорининг муваффақиятли мисоли бўла олади — 2011-йили араб ўлкаларида норозилик исёнлари ўрин олган. Бироқ Тунисда вазият кескинлигича қолмоқда, савол –жавобда 83 фоиз тунисликлар давлат нотўғри йўналишда бораётганини айтишган. Давлатда бюрократизм, ривожланмоқда.

Муаллиф: Азамат Омуралиев