"Путин — тинчлик қурувчи". Нью-Йорк кўпригига Россия президентининг баннерини илиб кетишди

844

Нью-Йоркнинг Манхэттен кўпригига Владимир Путиннинг сурати туширилиб, «peacemaker» — «тинчликни қурувчи» деган баннер пайдо бўлди. Полиция баннерни ким илганлиги тўғрисида текширув ишларини бошлади.  

Баландлиги тўққиз метрни ташкил қилган Россия президенти Владимир Путиннинг расми туширилган баннерни кўприкнинг шимол томонига, Манхэттенни Бруклин билан бирлаштирган жойига илиб кетишган. Баннерда Путиннинг расми Сурия ва Россия етакчиларининг фонида «Тинчликни қурувчи» деган ёзув билан туширилган.

Баннер 6-октябрь куни тахминан 14:30лар атрофида пайдо бўлган, бир соатдан кейин полиция уни олиб ташлаган.

«The New York post» газетасининг маълумотига кўра, Путин портретини икки киши илиб кетган.

«Бизнинг офиснинг деразалари катта, биз баннерни кўтаришаётганларини кўрдик. Икки йигит қийналиб илиб кетди», — деб айтган воқеа гувоҳи Куина Формела.

Маҳаллий аҳоли баннернинг пайдо бўлиш сабабларига қизиқишган.

«Бу Путиннинг расми эканлигини, русларнинг байроғи ва «тинчликни қурувчи» деб ёзилиб турганини тушундик. Бироқ маъносини тушунолмаяпмиз», — деб билдирган гувоҳлар газета редакциясига.

«Твиттер»нинг жавоби

«Твиттер» фойдаланувчилари Нью-Йоркда Путиннинг расми бор баннернинг пайдо бўлиши — АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг сайлов олди кампаниясининг иши эканлигини ёзишди. Сабаби у Россия президентининг қўлловини яширмаган.

 

 

«Трампнинг кампанияси ўзининг дўстини, бизнес-ҳамкорини ва яхши кўриб юрган одамининг расмини Манхэттендаги кўприкка баннерни илмоқда».

«Ой, қандай яхши — Трамп ўзининг энг яқин дўстининг баннерини Манхэттен кўпригига илдириб қўйибди».

Путиннинг сурати Нью-Йоркда пайдо бўлиши твиттер фойдаланувчилари орасида турли фикрларга сабаб бўлди: жаҳлланиш, сарказм, тушунмаслик ва қувончлар ҳам ўрин олган.

https://twitter.com/nyjones7/status/784120222701813760

«Владимир Путин баннерини Манхэттен кўпригига илиниши асабийлашишга сабаб бўлди, у кутилмаган жойдан пайдо бўлиб қолган масхарабоз каби кўринди».

«Нью-Йоркдаги бир нечта терактлардан кейин Манхэттен кўпригидаги хавфсизлик мени хавотирга солади. Бу томоша эмас.»

«О, худо! Владимир Путин Манхэттен кўпригида. Ақлдан озган сиёсат».

«Ажойиб! Владимир Путиннинг расми туширилган катта баннерни [ёзуви билан] «тинчликни қурувчи» Нью-Йоркнинг Манхэттен кўпригига илиб кетишди».

«Америкаликлар Владимир Путинга бўлган чексиз ҳурмати сабабли унинг портретини «ттинчликни қурувчиси» деган ёзуви билан илиб қўйишди».

 

«Ҳозиргина Нью-Йоркда Манхэттен кўпригида Владимир Путиннинг расмини илиб кетишди. 5000-даражадаги тролль».

ОАВи маълумотига кўра, ҳозирда ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган. Нью-Йорк полицияси яширин камераларни текшириб чиқиб, баннерни илиб кетган одамларнинг шахсини аниқлашади.

7-октябрь — Владимир Путиннинг туғилган куни, у 64 ёшга кирди.

Муаллиф: Эльдос Казибеков

Сурат: The Guardian