Москвадаги қирғизистонлик муҳожир аёллар учраган зўровонлик фактларининг кўпчилиги рўйҳатга олинмасдан қолаверади. Жабрланганлар бу тўғрисида айтмасликни афзал кўришади.
Материалнинг асл нусхаси «Настоящее время» сайтида эълон қилинган, муаллифи Жибек Бегалиева.
Гүлайим Талантбек қизининг оёғидаги гипсни бир ҳафта олдин ечишган эди, бироқ у ишга чиқмаган — ҳомилани йўқотиб қўйишдан қўрқади. Москва шаҳрининг яшовчисини бир ой аввал полияция участкасининг ёнида ИИМнинг ҳодимлари уриб кетган.
«Мен ҳушимни йўқотдим, тўрт оёқлаб четга чиқишга ҳаракат қилдим. Бўғиндларим жабрланиб, қон оқаётганди. Улар бошида ҳомиладор эканлигимни билишмади. Ҳайдовчи ҳам ғилдирак остида қолганимни кўрмаган. Олдидаги милициялар: «Уриб кетдинг! Уриб кетдинг!» деб қичқирган».
Участкада Гүлайимнинг умр йўлдоши бор эди. Уни у ерга ҳужжатини олиб келгунча кутгиси келмаган полициялар олиб кетишган. Гүлайим ўша ҳужжатларни участкага олиб келаётган эди. Гүлайимни уриб юборган офицер буни билиб, яраланган келинни участкага судраб борган. У ердан етакчиларнинг бири чиқиб, ишни ёпиш учун беш минг рубль таклиф қилган.
Тез ёрдам чақиртириб, уриб кетиш факти бўйича текширув ишларини олиб бориш полициячиларнинг ҳаёоига ҳам келмаган. Участканинг ўзида ҳомиладор аёлни бир соатдан ортиқ ушлаб туришган.
Гүлайимнинг турмуш ўртоғини охири қўйиб юборишган, сабаби унинг ҳужжатларининг барчаси жойида бўлган, тез ёрдамни эса бир соатдан кейин чақиртиришди.
Ташхиси — ёриқ жароҳатланиб, чап буйраги ва тиззалари жабрланган. Терговчилар шундан бери суд экспертизасини олиб боришмаган. Гулайимнинг сўзларига кўра, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ҳодимлари бирининг жиноичтини бири яширмоқда. Ҳозир у туғилажак фарзандининг соғлигини ўйламоқда.
Бироқ, журналист Рахат Асангулованинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг муҳожир қизлари ўзларининг қирғиз йигитларининг агрессиясидан кўп жабрланишади. Ўзларини "патриотлар" деб атаб, чет элликлар билан гаплашган қизларни калтаклашади, айримларини бирга яшаган қўшнилари ёки бўлмаса, хонадон эгаларини қўрқитиб туришади. Ўзларининг ҳамюртлари томонидан зўрланганлиги тўғрисидаги даъво-аризалари билан мурожаат қилган қизлар кам учрайди.
«У маст эди, мен қилмаган нарсани қилдинг деб айблади. Мен унга жавоб берсам, мени камситиб калтаклай бошлади. Қўпол сўзламаганман. Умуман гапирмай турдим», — дейди бир неча ой аввал Москва шаҳридан келган Айдай.
Подмосковьедаги тикув цехларнинг бирига ишга жойлашиб, шаҳар четидан яшагани хонадон топган. Айтганларининг барчаси ўша ердан ўрин олган.
«Ётсам, светни ўчириб, у билан бирга ётишим кераклигини айтган. Мени чиқармай ушлаб турди. Менга унга ялиниб кирдим. Кимдир эшикни очиб қараганда қочишга улгирдим», — деб Айдай ўша вақтни эслади.
Ёш қизнинг жағ суяги синиб, махсус тутқичлар қўйилган. Трубка орқали овқатланади. Сўзлаганда ҳам оғзини очмай сўзлайди. Операция қилдиргани маблағи йўқ. Энди Айдайни калтаклаган кишини диаспора фаоллари топишга ҳаракат қилишмоқда.
«У полицияга мурожаат қилган, бироқ улар Айдайнинг аризаси бўйича ҳеч қандай чораларни кўришмаган. Унинг ишига эътиборсиз қарашди. Улар ишни текшира бошлаган куни ҳам ҳаммасини маблағ ҳал қилади. Гумондор пулини тўласа, қўйиб юборишад», — дейди Рашит.
Айдай қариб қолган ота-онасига ҳеч нимани айтмаган. У одатдагидай Москвада иши яхши бўлаётганини ва пулни ойнинг ўртасида солишини хабар қилган.
Иллюстратив расм: Flikr