МХДК: Элчиликларнинг баёнотига қадар терактлар ҳақида маълумот бўлмаган

757

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати маҳкамага юз берувчи қўпорувчиликлар тўғрисида билдирув берилмаганлигини билдирди. Ҳукумат ҳамкорларидан потенциал хавф тўғрисида маълумот беришни илтимос қилмоқда. Бундан аввал АҚШ элчилиги жорий йилнинг октябрь ойида Қирғизистонда қўпорувчиликлар бўлиши хавфи бор эканлигини хабар қилган.

Матбуот учун берилган маълумотида МХДҚ АҚШ элчилигини ва ОАВга чиққан билдирувгача бўладиган террористик актлар тўғрисидаги маълумот ведомствода бўлмаганини айтган.

Комитетнинг пресс-релизида «МХДҚ унинг ҳамкорларига юзага келувчи хавфнинг олдини олишга ёрдамлашган қандай бўлса ҳам маълумоти бор бўлса, миннатдор бўлади» деб ёзилган.

Буюк Британиянинг элчихонаси ҳам АҚШ элчихонаси каби Қирғизистонда юрган фуқароларига октябрь ойида бўладиган қўпорувчиликлар тўғрисида огоҳлантириш берган.

«Британия фуқароларига қандайдир бир хавф тўғрисида ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ бўлса ҳам жамоат жойларига бормасликни, одам кўп тўпланган жойлардан олис бўлишни таклиф қиламиз», — деб элчиликнинг билдирувида ёзилган.

Элчилик республиканинг жанубида юрган британияликларни эҳтиёт бўлишга чақириб, террористик хавф вақтида Қирғизистоннинг бошқа давлатлар билан чегарадош бўлган чегаралари ёпиқ бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Элчилик 30-августдаги Хитой дипломатик вакиллигининг олдидаги қўпорувчиликка ва 4-августдаги Тожик-Хитой чегарасидаги отишмага алоҳида эътибор қаратган.

Шундай билдирувни 8-октябрда ўзининг сайтига АҚШ элчилиги ҳам эълон қилган.

Америка элчихонаси фуқароларни Қирғизистондаги жамоат жойларидан олис бўлиб, оммавий қаршилик намойишларида иштирок этмасликка чақирди.

«Элчилик сайёҳларни халқ оммавий турда йиғилган жойларга бормасликка чақирди. Ҳар доим маҳаллий ҳукуматнинг инструкциясини сақланг, фавқулотда вазият вақтида ҳам. Маҳаллий ОАВнинг иш-ҳаракатлари ва воқеалар тўғрисидаги билдирувларидан огоҳ бўлиб туринглар , — деб элчиликнинг билдирувида ёзилган.

Бундан аввал 20-сентябрда МХДҚнинг сапёрлари, Бишкекнинг Ганди ва Биринчи май кўчаларининг кесилишида қўлда ясалган портловчи моддаларни топиб зарарсизлантирган. Ичида портловчи моддалари бор қора қопчалар тўғрисида МХДҚга маҳаллий яшовчилар маълум қилишган. Махсус хизматнинг тезкор ҳаракатлари натижасида қурбонлар бўлмаган.

Ундан уч ҳафта олдин 30-августда Хитой элчихонасининг олдида бўлган портлашда уч нафар киши жабрланган. Автомашина бошқарган номаълум одам Хитой элчихонасининг дарвозасини бузиб кириьб, ўзини портлатган. Портлаш вақтида худкуш ҳалок бўлган. Қирғизистоннинг махсус хизматлари ба воқеа теракт деб аташган — ўлкада биринчи марта ҳужумни худкуш амалга оширган.

Хавфсизлик хизматининг маълумотига кўра, портлашни буюртмачилари — уйғур сепратистлари, «Жабхат ан Нусра» террористик гуруҳининг аъзолари. Қўпорувчиликни уюштирганликда гумонланиб, беш одам МХДҚнинг СИЗОсига қамалган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева