ОАВ: Давлат буюртмасидан бир миллиард сом ютиб олган компаниянинг «Лексус»ини министр миниб юрибди

774

Транспорт министри Замирбек Айдаров йирик йўл пудрадчиси «Чайна Роуд энд Бридж Корпорэйшн» Хитой ширкатининг автомашинасидан фойдаланади. Бу ҳақда 24.kg нашри ёзиб чиқди.

Транспорт министрлигининг жамоатчилик кенгаши аъзоси Айнура Абдраева, 6-октябрда министр Замирбек Айдаровнинг «Лексус 570» автомашинасини суратга олган — 24.kg нашрининг маълумотига кўра, бу машина Хитойнинг «Чайна Роуд энд Бридж Корпорэйшн» компаниясига тегишли.

«Чайна Роуд энд Бридж Корпорэйшн» — Бишкек-Норин-Торуғарт йўли ва «Шимол-Жануб» стратегик трассасининг бош пудратчиси. «Открытый бюджет» порталидаги маълумотга кўра, компания 2011-йилдан буён давлат шартномаларининг асосида бюджетдан 1,1 миллиард сомдан ортиқ маблағ олган.

Абдраеванинг 24.kg билан бўлган интервьюсига кўра, у автомобилни суратга тушириб олгандан кейин министрнинг ҳайдовчиси унинг телефонини тортиб олишга ҳаракат қилган.

«Министрнинг ҳайдовчиси қаердандир пайдо бўлиб қолиб, менинг телефонимни тортиб олишга ҳаракат қилди. У мени бурчга тақаб, қўрқитган. Мен зўр-а қутилиб, чиқиш томонга юрдим. Шунда ҳайдовчи кузатувчининг ёнига югуриб бориб, икки кишилашиб менинг йўлимни тўсишди. Сумкамни тортиб олиб, телефонимни излашди. Улар менинг инсонийлик ва аёллик номусимни пастга уриб , камситишди», — деди у.

Манфаатларнинг можароси бўлиши мумкинми?

«Прецедент» юридик компаниясининг етакчиси Фатима Якупбаеванинг Kloop.kgга билдиришича, министрнинг хусусий компания автомашинасини бошқариши қанчалик даражада қонунийлиги ўртада шартноманинг бор-йўқлигига боғлиқ.

«Агар мазкур компания [министр] билан шартномани жисмоний томонга берган каби тузиб, транспортни хусусий фойдаланувчига ижарага берган бўлса, унда муаммо йўқ. Бу қонун доирасида. Агар автомашина иш учун фойдаланилаётган бўлса, унда министрлик компания билан транспортни ижарага бериш бўйича шартнома тузиши керак», — деди у.

Бироқ Якупбаева вазиятнинг ўзи «шубҳали» бўлаётганини қўшимча қилди. Сабаби министр ишхона учун йўл қуриш турида хизмат кўрсатаётган компаниянинг машинасини бошқармоқда.

«Нима бўлганда ҳам буни оммага маълум қилиб, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга билдириш керак», — деб юрист хулоса чиқарди.

Ҳукуматга қарашли порахўрликка қарши сиёсат бўлимининг собиқ етакчиси Тилек Саякбаевнинг Kloop.kgга билдиришича, пудратчининг автомашинасидан министрнинг фойдаланиши — бу манфаатларнинг можароси. Бироқ унинг фикри бўйича коррупция тўғрисида айтишга ҳали эрта, сабаби ҳужжатларни текшириб чиқиш зарур.

«Буни икки ҳолатда кўриш керак. Биринчиси — собиқ министр ҳам бу автомашинадан фойдаланганми. Иккинчиси — қабул қилиш-ўтказиб бериш акти бўлиши керак. Агар компания ўз мулкини министрликка ўтказиб берган бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжати бўлиши керак», — деди Саякбаев.

Тўрўбаев: Министрни вақтинча хизматдан четлатиш керак

«Өнүгүү — Прогресс» фракциясининг лидери Бакит Тўрўбаев, бу факт текширилгунча министрни хизматдан четлатиш керак деб билдирди.

«Менинг фикримча, бу вазиятга юридик баҳо бериб, барча гумонларни бартараф қилиш учун премьер-министр Сооронбай Жээнбеков мазкур масала бўйича текширув олиб бориб, текширув вақтида транспорт ва йўл министрини хизматдан вақтинча четлатиши керак», — деди у.

24.kg маълумотига кўра, иқтисодий жиноятчилик билан курашиш бўйича давлат хизмати йирик  подрядчиктин автомашинасини бошқариб юрганида, ҳеч қандай қонун бузарликларни кўрмаган.

Транспорт министрлигининг матбуот хизмати Kloop.kgга бу масала тўғрисида кейинчалик изоҳ беришга ваъда берди.

Муаллиф: Акилай Каримова