Қирғизистоннинг собиқ -ИИМ етакчиси Турганбаев фахрийлар орасидаги эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатида бронзага эга бўлди

790

Мелис Турганбаев Польшада ўтган фахрийлар орасидаги эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовар бўлди. Қирғизистонлик Чинарбек Изабеков жаҳон чемпиони бўлди.  

Фахрийлар орасидаги эркин кураш бўйича дунё чемпионати, 7-октябрдан 9-октябргача Польшанинг Вальбжих шаҳрида ўтди. Унга Қирғизистоннинг уч спортчиси: Басилбек Мамитбеков, Мелис Турганбаев ва Чинарбек Изабековлар иштирок этишган. Турганбаев билан Изабеков мусобақа савғаларига эришишди.

Собиқ ички ишлар министри Мелис Турганбаев
Собиқ ички ишлар министри Мелис Турганбаев

Турнирнинг бронза медалини Мелис Турганбаев олиб келди. Спортнинг курай бўйича федерациясининг вице-президенти ва ҚИрғизистоннинг собиқ -ички ишлар министри 51-55 ёшдагиларнинг 76килограммгача оғирлик категориясида мусобақада иштирок этган.

Ярим финал учрашувида япониялик Томацу Какефудага (1:2) ҳисобида мағлуб бўлиб, Турганбаев бронза медали учун поляк Сильвестр Петр билан курашган. Натижада 11:0 ҳисобида уни енгиб олган.

Чинарбек Изабеков билан Валерий Заболотный
Чинарбек Изабеков билан Валерий Заболотный

Чинарбек Изабеков 46 ёшдан 50 ёшгача бўлган 97 килограммгача вазн категориясида мусобақага чиқиб, турнирнинг олтин медалини ишончли ғалабалар билан олди. Қирғизистонлик спортчининг финалдаги рақиби Молдованинг полвони Валерий Заболотний бўлди. Мусобақа 8:0 ҳисобида якунланиб, Изабековнинг фойдасига ҳал бўлди.

Саудия Арабистонлик рақиби Питер Федерика Ду Презу билан чорак финалда беллашиб, 6:1 ҳисобида ғолиб бўлса, турнирнинг ярим финалида поляк Иренеузу Пепловскини 7:0 ҳисобида ютиб олган.

Ўтган йили жаҳон чемпионатида Изабеков 85 килограммгача бўлган оғирлик категориясида беллашиб унда ҳам ғолиб бўлган.

Басилбек Мамитбеков эса мусобақани медалларсиз якунлаган.

Муаллиф: Каминат Имирханова