Қирғизистондаги АҚШ элчилиги октябрь ойида эҳтимолий терактлар ҳақида огоҳлантирди

887

Америка элчилиги, шу ойда эҳтимолий терактлар ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Баёнотда, мазкур хавф Қирғизистоннинг ҳукуматига ҳамда хорижий элчиларга таъсирини кўрсатиши мумкин экани айтилган.

“АҚШ элчилиги, маҳаллий ҳукуматга ҳамда хорижий дипломатларга қарши йўналтирилган қўлга олиш ёки гаровга олишни ўз ичига олган террор ҳужуми харакатлари, октябрь ойида юз бериши мумкинлиги ҳақида маълумот олган”, —  деб 8-октябрда эълон қилинган Америка элчилигининг баёнотида айтилган.

Элчилик Қирғизистондаги АҚШнинг фуқароларини хавфсизлик тадбирларини кўриб, эхтиёт бўлишга чақирди. Айниқса, инсонлар кўп тўпланувчи ерларда ҳамда жамоат транспортида бораётган вақтда. Шунингдек, мурожаат Қирғизистонда юрган сайёҳларга ҳам йўлланган.

“Ҳар дойим маҳаллий ҳукуматнинг кўрсатмаларига амал қилинг, фавқулотда ҳолат вақтида ҳам. Маҳаллий ОАВларининг тадбирлар ҳамда воқеалар ҳақидаги маълумотларини кузатиб, эҳтимолий хавф ҳақида хабардор бўлинг” деб ёзилади элчиликнинг баёнотида.

Америка дипломатия вакиллиги ҳам ўзининг фуқароларини оломон тўпланган ердан узоқроқ юриб, намойишлар ёки қаршилик акциялар ўтаётган ерларда эҳтиёт бўлишга чақирди.

“Тинчлик намойишлари зўравонликларга айланиб кетиши мумкин”, — дею ёзади АҚШ элчилиги.

Америка  элчилигининг баёноти Қирғизистоннинг аҳолисига ҳамда ҳукуматига йўналтирилган видео мурожаат сабаб эълон қилинган. Видеомурожаатда харбий форма кийган уч эркак “” жарыяланган. Видеокайрылууда аскер формасын кийген үч эркек «Муборак Шом заминидан» (Шом — Сурия, Ливан, Фаластин, Иордания ҳамда Изроилни бириктириб турган ҳудуд) мурожаат қилишаётганини билдиришган.

Видеомурожаатда эркаклар Қирғизистоннинг иқтидордаги ҳукуматини, Алмазбек Атамбаевнинг шахсини ҳамда унинг атрофидагиларни ҳам танқид қилиб, коррупцияга алоқадорликда айблашган. «Азаттык» радиоси 7 октябрда, Қирғизистоннинг Хавфсизлик бўйича миллий комитети видеомурожаатни текшира бошлаганини билдирган.

Маълумот учун айтиб ўтсак, 20 сентябрда МХДКнинг сапёрлари, Бишкекнинг жанубий-ғарбий тарафидаги Ганди ҳамда Первомайский кўчаларининг кесилишида қўлбола портловчи моддаларни топиб зарарсизлантирган эди. Ичида портловчи моддалар бўлган шубҳали қора пакетлар ҳақида МХДКга маҳаллий аҳоли хабар қилган. Махсус хизматнинг тезкор тадбири ортидан қурбонликлар бўлмаган.

Бундан аввал, 30 августда Бишкекда теракт юз берган. Терактнинг мақсади Хитой элчихонаси бўлган. Номаълум шахс автомобил билан Хитой элчихонасининг дарвозасини бузиб кириб, элчихона ҳудудида ўзини портлатган. Натижада Қирғизистоннинг уч фуқароси ярадор бўлиб, худкуш вафот этган.

Хавфсизлик бўйича давлат комитети мазкур иш бўйича жиноий иш қўзғаган.

Муаллиф: Регина Им