Қозоғистон провайдерлари: Интернет баҳоси бир ойдан кейин қимматлайди

768

Қирғизистон ва Қозоғистон провайдерлари интернет баҳосини бир ойгагина арзонлатиш тўғрисида келишишган. Ундан кейин интернетнинг нархи кўтарилади.

Қозоғистон Интернет ассоциациясининг президенти Шавкат Сабировнинг Kloop.kgга билдиришича, Қирғизистон ва Қозоғистон провайдерлари 5-октябрда Остонада ўтган учрашувида интернет баҳосини бир ойгагина арзонлатиш тўғрисида сўзлашишган. Давлат монополияга қарши агентлиги 6-октябрь куни интернет баҳосини кўтарилмайди деб айтган эди.

«Бундан кейин инқироз сабабли нархлар кўтарила бошлайди. Буни Қирғизистон халқига нисбатан бўлган ҳурматимизга алоқаси йўқ. Нарҳлар кўтарила бошлайди, биз оптимал вариант топишга ҳаракат қиламиз, бироқ инқироз вақтида яхши янгилик айтиш қийинроқ», — деди у.

Kloop.kg билан бўлган суҳбатида алоқа операторлари ассоциациясининг раҳбари вазифасини бажарувчи Нурбек Абасканов бу маълумотни тасдиқлади.

«Интернет нархларини бир ойга арзонлатиш бўйича сўзлашув бўлган. Беш кун ичида Қозоғистон провайдерлари буни аниқлаши керак, бироқ биз нархларни оширмаслик устида ишлайверамиз», — деди у.

Абаскановнинг қўшимча қилишича, Қозоғистон провайдерларининг иши қийин, 21-сентябрдагидай ваъдаларини бажармай қўйишади деган гумонни айтди.

У алоқа операторлари ассоциацияси барча материалларни Ероосиё иқтисодий комиссиясига жўнатишини айтди, «баҳолар интеграция жараёнларининг асосида назорат қилиниши керак» деди у.

Абасканов ҳозирда интернетга бўлган нархлар ҳар хил, сабаби айрим компаниялар уч марта қиммат нархда шартнома тузиб олишганини билдирди.

«Биз Қозоғистон операторлари билан шартнома тузишдан аввал компанияларга баҳони кўтармаслик ва шартнома тузилиб қолган компанияларнинг интернет баҳоларини уч ёки беш кун ичида арзонлатиш графигини бериш бўйича сўзлашувларни олиб борганмиз», — деди у.

Давлат монополияга қарши агентлиги Болсунбек Казаков 6-октябрь куни матбуот йиғинида қирғизистонлик компаниялар интернет-трафик учун нархни қимматлатмайди деб айтган эди.

«Нархлар аввалгидай қолди. Интернетнинг баҳоси шартномада кўрсатилган нархлар бўйича ишлайди. […] Бундан ташқари тезликни камайтирган қирғизистонлик провайдерлар эса, аввалги тезликни ва нархни қайтариб бериши керак», — деген Казаков.

Қирғизистонга интернетнинг 90 фоизи Россиядан Қозоғистон орқали келади. Россия-Қозоғистон чегарасида трафик мбит/сония учун $1дан сотилади.

Август ойида Қозоғистон интернет-провайдерлари Қирғизистон компанияларига интернет учун нархлар қимматлашини айтиб огоҳлантириш берган. Унда мбит/сония учун $10-15дан $30-50гача нархлар кўрсатилган. Бу Қирғизистонда интернет баҳосини қимматлашига ва тезлигининг камайишига олиб келган.

Муаллиф: Александра Титова