Қирғизистондаги уч метрлик қалпоқ Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин

914

Қирғиз-турк «Манас» университетининг талабалари ясаган қалпоқни рекорд кўрсаткич қатори рўйҳатга олиш учун билдирувни Гиннеснинг рекордлар китобининг комиссияси қабул қилди. Ташаббусчиларнинг сўзларига кўра, уни рекорд қатори эълон қилишгина қолди.

Баландлиги уч метр бўлган қалпоқни ясаш ташаббусини кўтарганларнинг бири Адилет Кубанычбеко Kloop.kgга билдирув қабул қилинганини айтди, энди натижасини кутиш қолди.

Кубаничбеков, 6-октябрь куни Гиннес комиссияси «Энг катта қалпоқ» тўғрисидаги билдирувни қабул қилингани тўғрисида хат юборганини маълум қилди. Энди улар рекордни тасдиқлаши учун хужжатларни тўплашмоқда.

«Рекордни тасдиқланиши учун қалпоқни кўрган гувоҳларнинг кўрсатмаларини йиғишимиз зарур, расм ва видео жўнатишимиз керак. Бизга ОАВдан қалпоқ тўғрисидаги маълумот керак бўлмоқда. Агар йиға олмасак, билдирувни қайтаришади», — деди Кубаничбеков.

Қирғизларнинг энг катта бош кийими Қирғиз -Турк «Манас» университетининг талабалар кенгашининг буюртмаси билан 2016-йили тикилган.

Уч метрлик қалпоқ 5-март куни оқ қалпоқ куни муносабати билан бишкекликларга кўрсатилган. Қалпоқни Гиннес рекордлар китобига киритишга талабалар 17-апрель куни билдирув жўнатишган.

Кубаничбековнинг сўзларига кўра, қалпоқни дастлаб миллий тарих музейига ўтказиб бериш режаланган, бироқ кейинчалик Манас ўқув юртида қолдирилган.

«Музейда таъмирлаш ишлари бўлаётганлиги сабабли Манас университетида қолдиришни маъқул кўрдик. У бизнинг ўқув юртимизнинг фахри бўлиб қолди. Музейда таъмирлаш ишлари битиши билан қалпоқни музей маъмуриятига топширамиз», — деди у.

Муаллифлар Регина Им, Нурия Рискулова

Видео: Азат Рузиев