Фототузоқлар Ала-Тоо тизмаларида яшаган оқ қоплонларни расмга олишган

1182

Фототузоқлар Чуй вилоятининг Шамши қапчиғайида кам учровчи жониворларни расмга олишган. Қоплонлар 2016-йили қўриқхоналар қаторига киритилган жойларда яшаши маълум бўлган. Бу ерда овчилик таъқиқланган. Овчилик таъқиқланишидан аввал бу ерда қоплонларни ҳеч ким кўрмаган.

1

Камералар оқ қоплонларни Шамши қапчиғайининг беш томонидан тасвирга олган. Бу расмлар — қоплонларни Ала-Тоо тизмаларида яшашини тасдиқлаган дастлабки материаллар бўлиб саналади. Ала-Тоо — Шимолий Тянь-Шаннинг бир қисми бўлиб ҳисобланиб, шарқдан ғарбга томон 322 чақиримгача чўзилади. Бу вақтгача қоплонлар Чуй вилоятида бўлмаган.

Шамши қапчиғайи Бишкекнинг шарқидан 85 чақирим узоқликда жойлашган бўлиб, ўртасидан дарё оқиб ўтган. Қапчиғай Туюк-Кўлтўр кўли билан маълум. Бу ерда тасвирга олинган қоплонлардан ташқари силовсин, буғулар, ёввойи кабанлар, тулки қуён каби бошқа жониворлар ҳам бор.

Шамши – мушуклар туркумига кирувчи жониворларнинг яшаш шароитига тўғри келмаган ҳудуд ҳисобланади. Авваллари қоплонлар баланд тоғларда яшаб, бу ҳудудларда учрамаган. Барстар Иссиқ-Кўл ва Норин вилоятларининг Тянь-Шань тоғларида, Помир-Олой тоғ тизмаларининг шимолида — Қирғизистон жанубида жойлашган Олой, Транс-Олой ва Туркистон тоғларида яшагани маълум.

2

Қоплонларни сақлаб қолиш ҳаракатлари Snow Leopard Trust ва «Оқ қоплон» жамғармаси томонидан олиб борилади. Улар бу жониворларни сақлаб қолиш бўйича биргаликда режа ишлаб чиқишган. Бундан ташқари яқин йиллар оралиғида оқ қоплонларни назорат қидиш ишлари олиб борилади.

Қирғизистондаги Snow Leopard Trust ташкилотининг директори Кубан Жумабай ўғли Шамши жониворларнинг йирик турларини яшаши учун жуда тор ҳудуд деб ҳисоблайди. Бироқ бу ҳудудда жониворларни сақлаб қолиш учун шароит яратиб бериш керак дейди Кубан Жумабай ўғли.

«Агар жониворларга ғамхўрлик қилиш мана шундай давом этса, тоғ такаларининг [қоплонларнинг асосий емиши] сони яқинги ўн йил ичида икки ёки уч мартага кўпайиши мумкин. Шу сабабли бу ҳудуд қоплонларнинг кўпайиши учун аҳамиятли», — деди у.

3

Суратлар олдинги овчилик қишлоқ хўжалиги, маҳаллиф халқ ва давлатнинг биргаликда олиб борган ҳаракатларининг самараси.

Бу вақтгача овчилик қишлоқ хўжалигида тижорий йўл билан йирик жониворларни овлашга руҳсат берилган эди. Лицензиялар сотилган. Лицензия олган овчилар кўпинча тоғ такаларини ва архарларни отиб кетишган. Айниқса, барча чет ўлкалик овчиларга шароитлар яратиб берилган. Тоғ йиртқичларининг асосий емиши бўлган тоғ такаларининг ва архарларнинг камайиб кетиши — қоплонларга ҳам таъсир кўрсатган.

4

Атроф-муҳитни махофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш Департаменти тоғ такаларига бўлган овчилик лицензиясини йўқ қилган, уни бу вақтгача Шамш қапчиғайида сотиб олиш мумкин эди.

«Оқ қоплонларни Шамшида пайдо бўлганидан жуда ҳам хурсандмиз», — деди департаментнинг директори Алмаз Мусаев.

«Бу мушук бизнинг миллий маданиятимиз ва меросимизнинг энг аҳамиятли қисми саналиб, биз унинг келажагига ғамхўрлик қилишимиз зарур», — деди у.

Президент Алмазбек Атамбаевнинг раҳбарлиги остида 2013-йили Қирғизистонда оқ қоплонни сақлаб қолиш бўйича дунё форуми уюштирилган. Форумга оқ қоплон яшаган 12 ўлканинг вакиллари иштирок этган. Бу ташаббус билан оқ қоплонларни сақлаш ва мухофаза қилиш бўйича бош режа ишлаб чиқилган.

Алмазбек Атамбаев 2017-йили оқ қоплонларни сақлаб қолиш бўйича ўтказиладиган Бош саммитига иштирок этади. Унда бу жониворларни кўпайтириш режалари ишлаб чиқилмоқчи.

6

Қирғизистондаги «Оқ қоплонлар» жамғармаси камёб ёки йўқ бўлиб кетаётган мушуклар туркумини сақлаб қолиш бўйича иш олиб боради. Улар Snow Leopard Trust каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб, биргаликда ҳаракат қилишади.

Snow Leopard Trust ташкилотининг бош офиси Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳрида жойлашган. Мазкур машкилот қоплонларни ҳимоя қилувчи маҳкамалар орасида лидерлик позицияда. Snow Leopard Trust оқ қоплон яшаган давлатлар билан шартнома тузиб, текширув ишлари билан ҳам шуғулланади.

Муаллифлар: sezimkanybekova, Регина Им