Президент аппарати: Атамбаев Ботиров билан бир мартагина учрашган

1008

Президент Алмазбек Атамбаевнинг администрациясининг билдиришича, давлат раҳбари Қодиржон Ботиров билан вақтли ҳукумат раҳбарининг ўринбосари бўлган вақтда бир неча бир неча марта учрашган. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати томонидан қидирувга берилган Қодиржон Ботиров берган интервьюсида айтган.

Қодиржон Ботиров — Қирғизистонда «сепаратизм» ва «миллартлар аро можарони қўзғатганганликда» айбланган тадбиркор ва собиқ -депутат. У "Оходлик" радиосига берган интервьюсида Қирғизистондан чиқиб кетаётганда Атамбаев билан бир неча марта учрашганини айтган.

Президент администрацияси унинг сўзларини инкор қилиб, Атамбаев Ботиров билан Роза Отунбаеванинг илтимоси билан бир марта учрашганини билдирди. Роза Отунбаева 2010-йилнинг апрель инқилобидан кейин вақтли ҳукуматни бошқарган.

«Алмазбек Атамбаев Қодиржон Ботиров билан 2010-йилнинг апрель ойида бир марта учрашган», — деб айтилади администрациянинг берган маълумотида.

Президент аппаратининг маълумотида ёзилишича, учрашувда давлат хизматидаги этник озчилик тўғрисида сўзлашилган.

«Бу вақтгача ҳам маълум қилинишича, Алмазбек Шаршенович Ботиров билан учрашганда давлат хизматига этник озчиликларни жалб қилиш илтимоси тўғрисида сўзлашилган», — деб айтилади маълумотда.

Президентнинг топшириғи билан, Бош прокуратура Ботировнинг ўлкадан чиқиб кетишида кимларнинг иштироки бор эканлигини текширишмоқда.

У вақтда Атамбаев вақтли ҳукумат раҳбарининг ўринбосари хизматини эгаллаб турган.

Ботиров эса, «Азаттык» радиосига билдиришича, у Отунбаеванинг илтимоси билан давлатдан чиқиб кетган, унга бу хабарни вақтли ҳукуматнинг бошқа аъзолари етказган.

«Сиёсий таҳрир»

Атамбаевнинг администрацияси ўз маълумотида «Озодлик» радиосининг қирғиз редакциясини танқид қилган.

Администрациянинг фикрича, Ботировнинг ўзбек тилида берган интервьюсини қирғиз ва рус тилларига нотўғри таржима қилишган. Администрация буни «сиёсий таҳрир» қатори баҳолади.

«Қирғиз тилидаги аудио ва видеоверсияларнинг йўқлиги «Озодлик» қирғиз хизматининг махсус уюштирган сиёсий таҳрири бўлиши мумкин», — деб ёзилади маълумотда.

Президент аппарати экспертларга иқтибос қилиш билан қирғиз ва рус редакциялари Роза Отунбаева тўғрисидаги Ботировнинг сўзини «тозалаб» қўйганини айтган. Улар «Свобода» радиосининг администрациясига қирғиз редакцияси етакчисини «сиёсий тарафкашлигига аҳамият беришни» таклиф қилишган.

«Азаттык» радиосининг директори Венера Жуматаеванинг Kloop.kgга билдиришича, қирғиз ва рус тилларига таржима қилинган матнлар ўзбекча версиясидан фарқ қилади. Унинг сўзларига кўра, қирғиз хизмати Ботировдан қирғиз тилида алоҳида интервью олган.

«Биз алоҳида қирғиз тилида интервью олганмиз. Улар [ўзбек хизмати] тасвирга туширган бўлса, биз радиога ёзганмиз. Биз ўзбек редакциясидан кўчирмаганмиз, у[Ботиров] Прагага келган, қирғизча сўзлаша олишини биламиз, интервьюни ўзбек тилидан таржима қилишнинг аҳамияти қанча? «Тозалаб» қўйишди деб нима тўғрисида айтаётганларини тушунмадим, у алоҳида интервью эди», — деди Жуматаева.

«Азаттык» радиосининг редакцияси Ботировнинг қирғиз тилидаги интервьюсини, қирғиз тилидаги интервьюсининг матнини эълон қилгандан сўнг чиқарган.

Ботиров ва Қирғизистон ҳукумати

Қодиржон Ботиров — Жалолободлик тадбиркор, ўлканинг жанубидаги ўзбеклар жамиятининг собиқ лидери. У 2010-йилнинг 20-майида давлатдан чиқиб кетган. Қирғизистон ҳукумати уни миллатлар аро аразлашувларни қўзғатганликда айблаган. Ботиров Қирғизистонда мулкни конфискациялаш умрбод сиртдан судланган.

Сентябрь ойининг охирида Ботиров ЕХҲТнинг Варшавадаги инсон ҳуқуқлари бўйича ўтган йиғинида нутқ сўзлаган. У Конституцияга қарши чиқаётган оппонентларга босим ўтказмоқда Қирғизистон ҳукуматини унинг номидан фойдаланаётганликда айблаган.

Ботиров ЕХҲТнинг йиғинида сўзлагандан сўнг, Қирғизистон ҳукумати Қирғизистондаги ЕХҲТнинг статусини туширишга қарор қилган. Бундан ташқари ИИМ ЕХҲТда Ботировнинг ёнида ўтирган ҳқуқ ҳимоячиси Тўлўйкан Исмаиловани текширувга олган.

Муаллиф: Анна Капушенко