Шнобель мукофоти-2016: Каламуш шими ва “Така-одам”

1071

Гарвард университетида Шнобель мукофотининг лауреатлари аниқланди. Бунда илмий томондан муваффақиятга эришганлар тақдирланади. Олимларга мукофот қатори Зимбабвенинг 10 триллион доллари берилди – бу таҳминан 40 америка центи.  

Нобель мукофотининг номзодларига «аввалига кулгини келтириб, кейин эса ўйлантирадиган» илмий муваффақиятлар учун мукофотларни топширишди. Мукофот 10 номинация бўйича берилди.

Audience members throw paper airplanes at the stage during the 26th First Annual Ig Nobel Prize ceremony at Harvard University in Cambridge, Massachusetts, U.S. September 22, 2016. REUTERS/Brian Snyder
Шнобел мукофоти-2016. Сурат: REUTERS/ Брайан Снайдер

Репродуктивлик

Мисрлик уролог-олим Ахмед Шафик, турли газламалар каламушларнинг жинсий ҳаётига қандай таъсир қилади деган мавзуда изланиш олиб боргани учун тақдирланди.

Олим кемирувчига турли газламалардан шимлар тикиб, қайси газлама унинг жинсий ҳаётига қандай таъсир қилганини аниқлаган.

Шафик пахта, жундан ва полиэстер газламалардан фойдаланган. Тадқиқот синтетика газлама кемирувчиларнинг жинсий фаоллигини пасайтиришини кўрсатган.

Чилидан келган олим Бруно Гросси динозаврнинг ҳаракатини кўрсатмоқда.     Сурат: EUTERS/Гретхен Эртл
Чилидан келган олим Бруно Гросси динозаврнинг ҳаракатини кўрсатмоқда.    
Сурат: EUTERS/Гретхен Эртл

Иқтисод

Янги Зеландия ва Буюк Британия олимларининг текширувлари психолог Женнифер Аакернинг теориясига асосланган бўлиб, ҳар бир зот шахс қатори қабул қилиниб, унинг индивидуаллигини шахсий деб ҳисоблайди.

Мазкур назария бўйича тадқиқотчилар Марк Авис ҳамда Сара Форбс тошлар ҳам шахсий томон қатори ҳисобланади деб айтишган. Текширув олиб бориш учун муаллифлар турли тошларни танлашган. Сабаби, уларни ҳеч қандай бренд билан бирлаштириб бўлмайди.

Текширув иштирокчилари турли тошларнинг расмларини кўрсатиб, уларни шахс қатори аниқлашга қўйишган. Айрим иштирокчилар тошларни иш кийимида кўрсатса, айримлар уни либерал кўз қарашдаги аёл қатори ҳисоблаётганини айтишган.

Биология

Биология бўйича мукофотни бу сафар икки олим бўлишади — Чарльз Фостер ва Томас Туэйтес. Икки олим ҳам жониворларга айланишган: Фостер икра, тулки, бўрсиқ, лама ҳаёти билан яшаган, Туэйтес фауна жонивори саналган тоғ такаси ҳаётини ўрганган.

Бунинг учун у швейцария Альп тоғларида уч кун бўлиб, ўтлоқларда махсус протезлар билан така бўлиб ўтлаб юрган. Текширувнинг мақсади стресс билан курашиш бўлган.

Физика

Бу номинацияни Венгрия, Испания, Швеция ва Швейцариядан келган тўрт олим ютиб олди. Улар саратандар ҳеч қачон оқ отларни тишламайди, ниначилар қора рангли қабр устидаги қўнишларини ўрганиб чиқишган.

Олимлар ниначиларнинг кўзининг ўзгача тузилиши сув усти балан қабр тошини фарқлай олмаслигини исботлашган. Бундан ташқари, саратонлар оқ рангли жониворларни кўра олмаганлиги учун жигарранг йилқиларга қўнишади деган далилларни беришган.

 Сурат: Майкл Дваер

Нобель мукофотининг лауреатлари Рич Робертс, Дадли Хершбах ва Эрик Маскин Шнобель мукофоти -2016да «крестик-нолликлар» ўйинини ўйнашмоқда. Сурат: Майкл Дваер

 Тиббиёт

Кристоф Хелмхен касбдошлари билан ўнг томондаги қичишишни кўзгу олдида турган ҳолда чап томонни қашлаш билан қолдирса бўлишини исботлаган. Ёки аксинча.

Психология

Беш ўлканинг жамоалари (АҚШ, Бельгия, Нидерландия, Германия, Канада) минг одамга бериладиган саволларга алдаб жавоб бериш кераклигини эслатиб, жавоб бериш тезлигига қараб, савол-жавоб олиб боришган. Олимлар жавоб бериш тезлигига қараб, катталарга қараганда, ўсмирлар эртароқ алдай олар экан деган хулосага келишган.

Адабиёт

Швед энтомологи Фредрик Шобергнинг «Ҳашоротлар учун қапқон» номли уч томли китобининг биринчиси мазкур мукофотга лойиқ топилди. Унда ҳашарот тутишнинг рохатлари тўғрисида айтилган.

Ўзлаштириш

japantimes

Ўзлаштириш бўйича мукофотни япон олимлари Ацуки  Хигасияма ва Кохей Адати олишди. Улар бошни  қуйи қаратиб, икки оёқ орасидан қараганда, барча буюмлар визуал кичрайишини исботлашган.

Дунё мукофоти

Шнобелнинг дунё мукофоти «Беҳуда нарсани ўзлаштириш ва таниш» иши учун канадалик олим Гордон Пенникукка топширилди. Пенникук «ақлли иқтибосларнинг» севувчилари юқори интеллексиз бўлишларини айтган.

Бунинг учун 300 одам томонидан таклиф қилинган цитаталарни 1дан 5гача бўлган шкалада баҳо беришни таклиф қилган. Бу цитаталарни у маъноси йўқ интеллект тўғрисида ёзилувчи махсус сайтдан олган. Савол-жавобда иштирок этган одамларнинг 27 фоизи цитаталар «чуқур маъноли» деб жавоб беришган.

Кимё

Шнобель мукофотини кимё бўйича фахрли соҳиби бўлиб, Volkswagen компанияси автомашинасидан чиққан тутундаги азот оксидларининг зарарини камайтириб кўрсатувчи тузилиш учун танлаб олинган. Бу вақтгача бу тузилиш оқибатидан компанияда «дизел  низоси» чиққан.

*Шнобель мукофоти — бу Нобель мукофотининг пародияси. У ҳар йили ўтказилиб, илм дунёсини лол қолдирган, кўп ютуқларга эришганлар учун берилади. Дастлабки маросим 1991-йили ўтказилган.

Муаллиф: Регина Им