Глобал иссиқлик сабаб қоплонларнинг сони икки баробарга камайган

831

ТИМнинг раҳбари Эрлан Абдилдаев глобал исиш сабабли Қирғизистонда қоплонлар сони икки мартага камайганини айтди. Қирғизистонлик мутахассислар қоплоннинг  камайишига бошқа факторлар ҳам таъсир қилаётганини билдиришди.

Ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаев 24 сентябрь куни БМТнинг бош ассамблеясида нутқ сўзлаётиб, экологик муаммоларга тўхталган.

Дунёда куннинг исиши тўғрисида сўзлаб, у иқлимнинг ўзгаришидан музликларнинг эриши, тоғ тизимларининг деградацияси ва қоплонларнинг сони камаётганини айтиб ўтди.

«Аниқроқ айтганда, 90-йиллардан бошлаб, қоплонлар сони икки мартага камайиб кетди. Аввал 600 бўлса, ҳозир 300га тушди», — деди у.

ТИМнинг раҳбари 2017 йили қоплонларни сақлаб қолиш бўйича Қирғизистонда ўтиши кутилаётган халқаро форум ҳақида билдирди.

«Қирғизистон 2017-йили ноёб қоплонларни сақлаб қолиш учун ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилувчи Бутун дунё форумига таклиф қилади», — деди у.

Эколог Эмиль Шукуровнинг Kloop.kgга билдиришича, қоплонларнинг камайиб кетиши Қирғизистондагина эмас, бутун дунёда «хавфли» бўлиб, бунга дунёда куннинг исиши эмас, мутахассисларнинг етишмаслиги сабаб бўлмоқда.

«Оқ қоплоннинг сонини кўпайтириш керак, бироқ бирорта ҳам давлатда бунинг учун ҳаракат қилинмаяпти. Уларни сақлаб қолиш учун озиқланиши қийин бўлмаган ҳудудга яхши шароит яратиб бериш керак», — деди у.

Оқ қоплонларнинг камайиб кетишини, қоплонларни сақлаб қолиш бўйича Глобал дастурнинг етакчиси Қиял Алигулова ҳам тасдиқлаган.

«Бунга «глобал исишгина» эмас, браконьерлар томонидан қоплонларнинг терисига бўлган талабнинг кучайиши ҳам сабаб бўлмоқда», — деди у.

«Евроньюс» телеканали 13 сентябрь куни «Оқ қоплон хавфсизликда» номли репортажни намойиш этди. Унда Афғонистон ёввойи жониворларни мухофаза қилиш агентлигининг раҳбари Мостафа Заэр қоплоннинг сони Афғонистонда кўпайганини айтди.

Қиял Алигулова эса, қоплонларни сақлаб қолиш бўйича ўтказилган сўнги форумда афғон экологи Афғонистонда қоплонларнинг сони камайиб кетганини тасдиқлади.

Қоплонларни сақлаб қолиш бўйича Глобал дастурнинг сайтида кўрсатилишича, репортажда эслатиб ўтилган Вахан ҳудуди «оқ қоплонларни яшаши учун қулай жой ва уларни сақлаб қолиш учун шароитли ҳудуд ҳисобланади». 2015-йилдаги маълумот бўйича бу ерда 100 қоплон яшайди.

Эмиль Шукуровга кўра афғон қоплонлари сонининг кўпайиши тўғрисида сўзлашга ҳали эрта. Ўрта Осиёнинг тоғ бағирлари — оқ қоплоннинг кўпайиши учун яхши шароитли жой ҳисобланади, бу турнинг эркаги урғочисини излаб олисларга кетади,янги ҳудудларни ўзлаштиришмоқда.

«Юз эркагига йўқ деганда 50 урғочи қоплон бўлгандагина кўпайиши тўғрисида сўзланса тўғри бўлади», — деди у.

Қирғизистонда 2015-йилга нисбатан 300 оқ қоплон қолган. Бундай маълумотни қоплонларни ва уларнинг экосистемасини сақлаб қолиш бўйича глобал дастурнинг Бишкекдаги маркази берган. Марказнинг маълумотига кўра, дунёда 3,5 мингдан 7,5 мингача оқ қоплонлар борлиги айтилади. Оқ қоплонлар 1997-йили йўқолиб бораётган тур қатори Қизил китобга киритилган.

Муаллиф: Александра Титова