Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари: Ботировнинг нутқи миллатлар аро низони қўзғаши мумкин

820

Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари Қодиржон Ботировни ЕХҲТнинг йиғинида нутқ сўзлашга ҳуқуқи йўқ эди. Ботировнинг айтганлари жанубда миллатлар аро адоватни қўзғатиб юбориши мумкин.

Ўш шаҳар кенгаши депутатларининг фикрига кўра, Ботировни Қирғизистоннинг ички сиёсатига аралашишга, жиноятчи бўла туриб ўзбеклар ҳуқуқини ҳимоя қилишга ҳаққи йўқ.

КСДП партиясининг депутати Шакир Зулимов, Ботировнинг айтганлари Қирғизистондаги ҳозирги сиёсий вазиятга боғлиқ  деб ҳисоблайди.

«Биз 2010-йилдаги воқеаларни эндигина унутмоқдамиз. Можарони яна эсга солишмоқда. Улар миллатлар аро муаммони кўтаришмоқда. Ботиров ўзи олти йилдан буён чет ўлкада юрса, Қирғизистондаги демократияни қандай муҳокама қилмоқда», — деди Зулимов.

Зулимовнинг билдиришича, Ботиров конституцияни  ўзгартиришга қарши айрим сиёсатчилар билан бирга ҳаракат қилмоқда.

КСДП партиясидан Идирис Кубатбеков эса, ЕХҲТда Ботиров сўзларини эшитиб ўтирган бизнинг вакил йиғиндан чиқиб кетиши керак эди деб билдирди.

«У ерда бизнинг ташқи ишлар министрлигидан ҳам вакиллар ўтирган. Нима учун улар вазият тўғрисида  ҳеч нима дейишмаяпти? Йиғиндан чиқиб кетмаган», — деди Кубатбеков.

Бундан ташқари, улар ЕХҲТнинг йиғинида, умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, халқаро қидирувдаги кишига сўз берганлиги тўғри эмаслигини айтишиб, норози бўлишди.

Шунингдек, Тўлўкан Исмаилованинг йиғинда Ботировнинг сўзини қўллаб-қувватлаб, бош ирғаб ўтиришига сиёсий баҳо берилиши керак деган ўйларини ўртага солишди.

Жогорку Кенеш депутатлари бир қанча вақт аввал Ботиров билан бир қаторда ўтирган қирғизистонликларга сиёсий баҳо беришни илтимос қилган. ИИМнинг матбуот котиби йиғинда иштирок этган қирғизистонликлар бўйича «тезкор текширувлар» олиб борилаётганлигини хабар қилган.

Мазкур мурожаат билдирилган матбуот йиғинига олти депутат иштирок этиб, уларнинг иккиси бошқа партиядан бўлса, қолганлари КСДПдан.

Ботиров —жалолободлик тадбиркор, Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар жамиятининг лидерларидан бири..

Қирғизистон ҳукумати 2010-йили Ботировни миллатлар аро адоватни қўзғатганликда айбланган. Кейинчалик «қуролланган қўзғолончи» ва «миллатлар аро келишмовчиликни чиқарган» деган айб билан сиртдан судланган.

Ботиров эса, айбларини тан олмай келган. 2010-йилнинг баҳор ойларида Қирғизистондан чиқиб кетиб, Швециядан бошпана топган. У 2016-йилгача халқ олдига чиқмаган.

Кўп йил жим юриб, охири 20-сентябрь куни инсон ҳуқуқлари мавзусига бағишланган Варшавадаги ЕХҲТнинг йиғинида пайдо бўлди.

Йиғинда нутқ сўзлаётиб, Ботиров Қирғизистон ҳукуматини танқид қилди. У мухолифат таъқиб қилинаётганини айтиб, ўлкада демократия йўқ эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Йиғинда Ботиров билан бир қатор Қирғизистонда таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси «Бир-дунё Қирғизистон» ҳаракатининг лидери  Тўлўйкан Исмаилова ҳам ўтирган.

Ботиров билан Исмаилова фуқаровий жамият учун ажратилган залда ўтиришган.

Муаллиф: Дастан Умоттегин