МДҲ ўлкаларининг Конституциялари қандай ўзгариб турган?

1406

Қирғизистонда жорий йилнинг куз ойларида Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум бўлиши мумкин. Ўзгартиришларни парламент таклиф қилиб, президент аппарати ишлаб чиққан. Бу Қирғизистондаги Бош қонуннинг биринчи ўзгариши эмас. МДҲ ўлкаларида Конституциялар қандай ўзгартирилган ва натижаси қандай бўлган?

Президент Алмазбек Атамбаев даволанаётган вақтда Конституцияга нисбатан ўзгартиришлар билан танишиб чиқиб, уни қўллаб берди. Президентнинг сўзларига кўра, Ақаев ва Бакиев вақтида ҳукуматни узурпациялаш ва оилавий бошқарувга ўтказиш учунгина Конституцияга ўзгартириш киритилган. Атамбаев эса ўзининг бундай мақсади йўқлигини билдирган.

Озарбайжон

Президент Илхом Алиев турмуш ўртоғи  Меҳрибан Алиева билан. Сурат: Panama Papers
Президент Илхом Алиев турмуш ўртоғи  Меҳрибан Алиева билан. Сурат: Panama Papers

Озарбайжонда Конституцияга нисбатан референдум жорий йилнинг 26-сентябрида ўтади. Бу ўзгаришлар қабул қилингандан сўнг, президентнинг хизмат муддати узайтирилиб, парламентни тарқатиб юбориш имконияти пайдо бўлади. Давлат раҳбари парламентда навбатдан ташқари сайлов ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундан ташқари ўлкада янги лавозимлар ташкил қилинади: вице-президент ва биринчи вице-президент.

Конституцияга ўзгартириш киритишга қарши Озарбайжон мухолифати 17-сентябрда митинг қилган. Бу рухсат берилган ҳаракат бўлса ҳам полиция ўнлаган одамларни ушлаб кетган. Қўлга олинганлар орасида бу ерда ишлаётган журналистлар ҳам бор.

Бу Озарбайжондаги дастлабки референдум эмас. 2009-йили Конституцияга бир одам президентлик хизматига бир неча марта сайлана олади деган модда киритилган. Бу 2002-йили Конституциядаги ўзгаришлар Илхом Алиевнинг премьер-министр бўлиб сайланишига йўл очган. У вақтда унинг отаси Гайдар президентлик лавозимига келган.

Илхом Алиев 2003-йилдан буён Озарбайжон президенти бўлиб ишламоқда.

Тожикистон

14423682_1149309348472474_1873953117_o
Президент Эмомали Рахмон. Сурат: RTVI

Конституцияга сўнги марта 2016-йили ўзгартириш киритилган. Ўзгаришлар ҳозирги президент Эмомали Рахмонга чексиз сайланиш ҳуқуқини бериб, президент учун ёш чеклови 30 йилгача туширилди. Журналистлар фикрига кўра, 2020-йили президентнинг ўғли Рустам Эмомалининг президентликка номзодини қўйишга имконият яратади.

Тожикистоннинг ёлғиз мухолифат партиясининг лидери Рахматилло Зоиров, сўнги референдум ҳозирдаги президентнинг хоҳишини амалга оширди деб айтмоқда. Шу билан бирга, у Конституциядаги кўп моддалар қайта ишлаб чилиши керак дейди. Бироқ, Тожикистон президенти ўзига мослаштириб ўзгартирмоқда.

Конституциядаги 2003-йилдаги ўзгаришлар президент ваколатларининг муддатини узайтириб, 1999-йили икки палатали парламент тузилган.

Тожикистон Конституцияси 1994-йили қабул қилинган.

Эмомали Рахмон 1994-йилдан буён Тожикистон президенти лавозимида хизмат қилади.

 Туркманистон

Президент Гурбангули Бердимухамедов. Сурат: www.nn.by
Президент Гурбангули Бердимухамедов. Сурат: www.nn.by

Сўнги марта Конституцияга ўзгартиришлар 2016-йили киритилган. Улар президент учун янги ёш чекловини қабул қилишди — 70 ёшгача. Энди бу ўлкада президент 7 йилга сайланади.

Туркманистон Конституцияси 1992-йили қабул қилинган, ўзгаришлар 1995, 1999, 2003, 2006, 2008 ва 2016-йиллари бўлган.

Арманистон

Президент Серж Саргсян. Сурат: novostnik.ru
Президент Серж Саргсян. Сурат: novostnik.ru

Мустақил бўлгандан буён ўлкада 5 марта Конституцияга ўзгартириш киритилган. Сўнги марта 2015-йили референдум бўлган.

Охирги марта киритилган ўзгаришлар асосида президентликнинг муддати 5 йилдан етти йилгача деб кўрсатилган. Бундан ташқари давлат раҳбари сайловда ғолиб бўлган партиядан премьер-министрни ўзи сайлайди.

Ереванда мухолифат кучларнинг норозилик ҳаракати бўлиб, президент Серж Саргсян иккинчи муддатидан кейин ҳам ҳокимиятда қолишни хоҳламоқда деб билдиришган. Қонунга кўра, давлатда бир одам президентликка икки марта сайлана олади. Бу референдум ўтказишга тўсқинлик қилмаган.

Серж Саргсян 2008-йилдан буён Арманистонни бошқариб келади.

Қозоғистон

14454069_1149312145138861_700841293_o

Конституциядаги сўнги ўзгариш 2011-йили бўлган Унинг асосида Нурсултон Назарбоев 2020-йилгача ҳокимиятда қолиш имконига эга бўлган.  

Қозоғистондаги 2011-йилдаги ўзгаришлар ҳам навбатдаги президентлик сайлови сабабли бўлган. Конституцияга янги термин кирган «елбасы» — миллат лидери

Мухолифат референдум ўтказишда кўп хатоликларга йўл қўйди деган билдирув билан президентга ҳам мактуб йўллашган. Референдумга қарши ёшларнинг жаоатчилик ҳаракатлари чиқишган эди.

Конституцияга уч марта ўзгартириш киритилган: 1998, 2007 ва 2011-йиллари. 1998-йили президентнинг муддати узайтирилиб, депутатларнинг ваколатлари кўрилган. 2007-йили парламент ҳукуматининг таъсири кучайтирилиб, премьер-министрни парламентдаги кўпчилик тайинлашга ҳуқуқ олган.

Қозоғистоннинг ҳозирги Конституцияси 1995-йилнинг 30-августида қабул қилинган.

Нурсултон Назарбоев 2015-йилдаги шошилинч ўтказилган сайловда бешинчи маротаба президент бўлиб сайланган. У мустақил Қозоғистон раҳбарлигига 1991-йили келган, бироқ 1989-йилдан бошқара бошлаган.

Россия

14424062_1149312941805448_851803629_o
Президент Владимир Путин. Сурат: stved.ucoz

Сўнги марта киритилган 2014-йилдаги ўзгаришлар президент ваколатларини мустаҳкамлаган. Ҳозирда давлат раҳбари прокурорларни тайинлаб, суд ҳукуматни назорта қила олади.

Президент Дмитрий Медведев 2008-йили президентнинг бошқарув муддатини узайтириб, ваколатларини кенгайтирган. Бу ўзгаришларга қарши «Яблоко» ва КПРФ партиялари чиқишган. Уларнинг фикрига кўра, Президентнинг ва давлат Думанинг бошқарув муддатининг узайтирилиши хукуматни хусусийлаштиришга олиб келади.

Россияни Ельцин бошқарган вақтда Конституциянинг биргина 65 графаси — Россия Федерациясининг субъектлари тўғрисидаги қонун ўзгарган. Бундай кўриниш Путин вақтида ҳам бўлган. Унинг ваколатларини кенгайтирадиган ўзгаришларни унинг ўзи қўлламаган.

Россия Федерациясининг Конституцияси 1993-йили қабул қилинган.

Владимир Путин 2000-йили Россиянинг президенти бўлиб сайланган. Бироқ 1999-йили бошқаришга киришган. У президентлик лавозимига 2004 ва 2012-йиллари қайта сайланган. Кейинги президентлик сайлови 2018-йили бўлади.

Ўзбекистон

Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков
Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков

Сўнги марта Конституцияга 2014-йили ўзгартириш киритилган. Унда министрлар кабинетининг ваколатлари мустаҳкамланиб, президентлик премьер-министрга ўтказиб бериш қаралган. Жамоатчилик ва фуқаровий назорат олиб бориш бўйича институт тузилиб, мазкур маҳкама жамиятдаги вазиятни назорат қилиб туриши керак.

Ўзбекистон Коституцияси 1992-йили қабул қилинган, унга ўзгартиришлар: 2003, 2007, 2008, 2011 ва 2014-йиллари киритилган. 2007-йили президентлик муддати етти йилгача узайтирилган, 2011-йили беш  йил деб узайтирилган. Бу икки ўзгартириш Ислом Каримиовнинг сайланиш муддати битганлигини аниқлаган — Ўзбекистон қонунига кўра, бир одам икки марта президент бўлиб сайлана олади.

Каримов 1990-йилдан бошлаб, Ўзбекистон президенти бўлиб сайланган, 1989-йилдан бошлаб эса бошқаришга киришган. 2016-йилнинг сентябрь оийда вафот этгандан сўнг, президент вазифасини премьер-министр Шавкат Мирзиёев бажариб келмоқда. Янги президент учун сайловлар уч ой ичида ўтказилиши керак.

Беларусия

Президент Александр Лукашенко. Сурат: regnum
Президент Александр Лукашенко. Сурат: regnum

Конституцияга сўнги марта ўзгартиришлар 2004-йили киритилган — унда бир одам икки маротабагина президент бўлиб сайлана олади деган чеклов олинган.

Сўнги ўзгартиришларга мухолифат қарши чиқиб, очлик эълон қилишган. Улар сайлов кодексига ўзгартиришлар киритишни ҳам талаб қилишган.

Очликдан сўнг, лидерларнинг бирини калтаклаб, иккинчисини қамоққа олишиб, давлат чиқиб кетишини талаб қилишган.

Белоруссияда мустақиллик йилларида Конституциянинг олти варианти ишлаган — уларнинг ичидан бьиринчиси вақтли бўлган. Ҳозирги Конституция 1994-йилнинг 15-мартида қабул қилиниб, икки йилдан кейин тўлиқланган. Унда президент барча министрларни, судларни, бош прокурорни ва миллий банк етакчисини тайинлаб ва ишдан четлатиш ҳуқуқига эга бўлган.

Президент Александр Лукашенко 1994-йилдан бери республикани бошқариб келади.

Қирғизистон

Президент Алмазбек Атамбаев
Президент Алмазбек Атамбаев

Конституцияга ўзгартиришлар ва тузатишларни киритиш бўйича референдум куз ойларида бўлиши мумкин. Янги версиясида премьер-министр, парламентда депутат бўла туриб, мандатини сақлаб қола олади. Бундай ҳуқуқга унинг биринчи ўрин босари ҳам эга бўла олади.

Бундан ташқари бош қонунда янгиланадиган матнда премьер-министр бир йилда икки марта парламентга ишонмаслик вотумин йўллай олади.

«Буюк қадриятлар» каби ва судларни тинглаш тўғрисида талаш масалалар каби олинадиган матнга киритилган эмас.

Конституцияни ўзгартиришни хоҳлаганлар бу ҳукуматни узурпациялап олишдан ҳимоя қилади деб ишонтиришмоқда.

Конституциядаги ўзгартиришларга нисбатан танқидий фикрлар жамоатчиликдан ҳам, мухолифатдан ҳам келмоқда. Олдинда бўладиган референдумнинг қаршилари — собиқ-президент Роза Отунбаева ва вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари.

Конституциянинг энг асосий камчилиги бўлиб, миллий қонун чиқаришнинг халқаро устиворликларидан бош тортиш ҳисобланмоқда — бундай қарор ҳукумтга судни ва бошқа фуқароларни сиёсий мотив билан қувғинликларга йўл беради.

Мухолифат эса, ўзгаришлар премьер-министр ролини мустаҳкамлаб, суд ҳукуматининг устидан назортани кучайтиради деб айтишмоқда.

Ҳозирги Конституция 2010-йили қабул қилиниб, унда президентнинг ваколатлари чекланган. Ҳозирги қонунга кўра, президент 6 йиллик муддатга бир марта сайлана олади.

Бош қонун 8 марта ўзгартирилган. Асқар Ақаев вақтида — 1994, 1996, 1998, 2001 ва 2003-йиллари. Қурманбек Бакиев бошқариб турганда — 2006, 2007-йиллари. Вақтли ҳукумат вақтида— 2010-йили.

Қирғизистоннинг биринчи Конституцияси 1993-йилнинг 5-майида қабул қилинган.

Алмазбек Атамбаев 2011-йили президент бўлиб сайланган. 2017-йили президент сайлови бўлади. Унга Атамбаев ўз номзодини қўймаслигини айтиб келади.

Муаллиф: Айдай Иргебаева