Қодиржон Ботиров Варшавадаги ЕХҲТнинг йиғинида Қирғизистон ҳукуматини танқид қилди

1029

Қирғизистонда сиртдан судланган тадбиркор Қодиржон Ботиров Польшада ўтаётган ЕХҲТнинг йиғинида нутқ сўзлади. У расмий Бишкекни мухолифатга босим ўтказаётганликда айблаб, жамоатчиликни қамоққа олинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга эътибор қаратишга чақирди.

ЕХҲТнинг 20 сентябрда инсон адамдык ченемдер (HDIM) бўйича ўтаётган учрашувида Ботиров нутқ сўзлаб, Қирғизистон ҳукумати Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши турган мухолифатга босим ўтказишда унинг номида фойдаланаётганини айтди.

«[Президент] марказий майдондаги байрамда вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларини очиқ танқид қилди. Уларни мени Қирғизистондан чиқиб кетишимга ёрдам берганликда айблади деб айтди. Бу бўйича улар ҳам жавобгарликка тортилиши керакми?», — деди у.

Ботиров Атамбаевнинг Коституцияни ўзгартираман деган ғоясини ҳам танқид қилди.

«У [Атамбаев] Конституцияни ўзига мослаб ўзгартиргиси келмоқда. Ҳозирги Бош қонундан унинг кўнгли тўлмаяпти. Шу сабабли вақтли ҳукуматнинг [собиқ] аъзолари расмий турда қарши чиқишмоқда», — деди у.

Ботировнинг нутқи

Ботиров — жалолободлик хусусий тадбиркор, Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар жамиятининг лидерларидан бири. 2010 йили Қирғизистон ҳукумати уни жанубдаги қирғиз ва ўзбекларни можарога чақирган деб айблаган. Кейинчалик, Ботиров «қуролли қўзғолончи» ва «миллатлар аро келишмовчиликларни уюштирган» деган айблов билан сиртдан судланган.

Ботиров ҳеч қачон бу айбловларни тан олган эмас. Миллатлар аро можаро бошлангануга қадар Қирғизистондан чиқиб кетиб, Швециядан бошпана олган.

Президент Алмазбек Атамбаев 2010-йилдаги вақтли ҳукуматнинг айрим аъзоларини Қодиржон Ботировга дипломатик паспорт бериб, қочиб кетишига ёрдамлашган деб айблаган.

Бу масала бўйича МҲДҚ тергов ишларини ҳам бошлаган. Мухолифат сиёсатчилари эса, Ботировнинг иши Конституцияни ўзгартиришга қарши чиққанларга нисбатан босим деб тушунишларини айтишган.

ТИМнинг норозилиги

ўз вақтида, Қирғизистон ташқи ишлар министрлиги ЕҲХТнинг HDIM йиғинида Ботировга нутқ сўзлаш учун розилик берганидан норозилигини айтди.

«Қирғизистон Республикаси айрим давлатлар ва ташкилотлар Ботиров каби жиноятчиларга нутқ сўзлаш учун имконият бериб, ўзи тўғрисида эслатиш учун халқаро майдондан фойдаланаётганини ва ўзини инсон ҳуқуқларини ҳимоячиси каби кўрсатишга ёрдам кўрсатаётганини тушунмаслигини билдиради», — дейилади ТИМнинг билдирувида.

ЕХҲТ ҳозирча ҳукуматнинг танқидига жавоб бермаган.

HDIM ҳар йили сентябрь ойининг якунида Варшавада ўтади. Икки ҳафта давом этувчи бу йиғинда ЕҲХТнинг таркибидаги давлатларнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги масалалари муҳокама қилинади.

Муаллиф: Анна Капушенко