Парламент комитети Ботировнинг ЕХХТдаги нутқига баҳосини беради

849

ҚСДП фракциясининг депутати Айнуру Алтибаеванинг ташаббуси билан 22 сентябрда профил комитети Қирғизистонда сиртдан судланган Қодиржон Ботировнинг ЕХХТнинг йиғинидаги сўзига “сиёсий баҳосини” беради.

Қирғизистонда сиртдан судланган, миллатлар аро низо қўзиш ва сепаратизмда айбланган Қодиржон Ботировнинг 20 сентябрда ЕХХТнинг Варшавада ўтган йиғинида айтган сўзига мудофаа, хавфсизлик ҳамда халқаро ишлар бўйича комитет “сиёсий баҳо”сини беради.

ҚСДП фракциясининг депутати Айнуру Алтибаева 22 сентябрь куни Қодиржон Ботировга сўзлаш имкониятини берган ЕХХТнинг Бюросига норозилгини билдирди.

“Кечаги воқеа бўича Жогорку Кенеш бугундан қолдирмай ўз баҳосини бериши керак”, — деган талабни парламент йиғинида кўтарди.

Алтибаева халқаро қидирувда юрган “сепаратистларга” халқаро майдонни фойдаланиб, ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси қатори кўрсатиш имкониятини бериш тушунарсиз харакат эканини айтди.

ЕХХТнинг йиғинида сўзлаётиб, Ботиров Қирғизистон ҳукуматини танқид қилган. У Конституцияни ўзгартиришга қарши чиққанларга нисбатан босим ўтказишда унинг исмидан фойдаланилаётганини билдирган.

“[Президент] маркай марказдаги тадюирда Вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларини очиқ танқид қилган. Уларни мени Қирғизистондан қочиб кетишимга ёрдам берди деб айтди. Бу бўйича улар ҳам жавобгарликка тортилиши керакми?”, — деди у.

Ўз навбатида, 21 сентябрда Қирғизистоннинг ташқи ишлар минстрлиги ЕХХТнинг HDIM йиғинида Ботировга сўз сўзлашга имконият берганлигига норозилигини айтди.

ЕХХТ ҳозирча қирғиз ҳукуматининг танқидига жавоб қайтармади.

Ботиров — жалолободлик хусусий тадбиркор, Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар жамиятининг лидерларидан бири. 2010 йили Қирғизистон ҳукумати уни жанубдаги қирғиз ва ўзбекларни можарога чақирган деб айблаган. Кейинчалик, Ботиров «қуролли қўзғолончи» ва «миллатлар аро келишмовчиликларни уюштирган» деган айблов билан сиртдан судланган.

Ботиров ҳеч қачон бу айбловларни тан олган эмас. Миллатлар аро можаро бошлангануга қадар Қирғизистондан чиқиб кетиб, Швециядан бошпана олган.

Президент Алмазбек Атамбаев 2010-йилдаги вақтли ҳукуматнинг айрим аъзоларини Қодиржон Ботировга дипломатик паспорт бериб, қочиб кетишига ёрдамлашган деб айблаган.

Бу масала бўйича МҲДҚ тергов ишларини ҳам бошлаган. Мухолифат сиёсатчилари эса, Ботировнинг иши Конституцияни ўзгартиришга қарши чиққанларга нисбатан босим деб тушунишларини айтишган.

Муаллиф: Александра Титова