Сиёсат назнидаги касаллик варақаси. Атамбаевнинг қўққисдан хасталаниши

984

Президент Алмазбек Атамбаев 19 сентябрь куни Нью-Йоркка бўлган иш сафарини тўхтатган. Расмий билдирув бўйича бунга президентнинг юраги оғриши сабаб бўлган. Айрим сиёсатчилар Атамбаевнинг тасодифан касал бўлиши тўғрисида ўзларининг версиясияларини айтиб чиқишди.

Панага чиқиш

dubnov-150x150
Аркадий Дубнов

Ўрта Осиё бўйича россиялик эксперт Аркадий Дубновнинг фикрига кўра, Атамбаевнинг тасодифан хасталаниши, собиқ касбдошлари билан бўлаётган келишмовчилар туфайли деб ёзади «Газета.ru» нашри.

«Менинг назаримда бу «дипломатик» касаллик. […] Ҳозир унинг ўлкасида бўлаётган вазият сабабли у жамоатдан четланиши керак эди. Вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари, Роза Отунбаева билан қарама-қаршиликларни тўхтатиш мақсадида бўлиши ҳам мумкин. Президент учун БМТнинг Бошассамблеясига кетаётиб Туркияга тушиб, тез ёрдам уюштириш қийин бўлмаса керак», — деди у.

Собиқ-президент Роза Отунбаева Атамбаев қўллаётган Конституциядаги ўзгаришларга қарши чиқди. У ҳам БМТнинг Бошассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка кетган эди.

baktygulov-150x150
Шерадил Бактигулов

Атамбаев ҳақиқатдан ҳам бетоб                                             

Сиёсатчи Шерадил Бактигулов Атамбаев ҳақиқатдан ҳам касал бўлиб қолганини билдирди. Президентнинг соғлиги ёмонлашганига сўнги вақтларда ўлкада бўлган вазият сабаб бўлганини Kloop.kgга берган интервьюсида таъкидлайди. Ҳозирги мухолифлар билан бўлаётган зиддиятларни унинг организми кўтара олмади.

“Ниҳоят даражали пўртана”  деган атама бор — бу бир вақтда бир қанча юкни бир одамга ортилиши. Юбилей саммити, туғилган кун, Нью-Йоркка учиш — бу жисмоний томондан жуда оғир, нима бўлганда ҳам президент 60 ёшда. Агар буларнинг барчасини ҳисобга олиб қараганда, юрагининг оғриб қолиши мумкин”, — деди Бактигулов.

Унинг сўзларига кўра, Атамбаевга “чекинишнинг” ҳожати йўқ, сабаби Роза Отунбаева билан аввалдан келишолмайди. Атамбаев Бакиев вақтида премьер-министр бўлган ва Ўмурбек Текебаев унга кўплаган номаъқул сўзларни айтган.

Медет Тўлўгўнов
Медет Тўлўгўнов

Сиёсатчи Медет Тўлўгўнов эса 60 ёшда одамнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин деган фикрни айтади.

«Ўзи, Отунбаеванинг Бошассамблеяга кетаётганини президент ва унинг атрофидагилар билишган. Самолётда кетаётиб оғриб қолиши бир оз тушунарсиз бўлмоқда. Бунинг устига Атамбаевни турк шифокорлари қарашди. Сохта касал бўлиш ҳам қийин иш», — деди Тўлўгўнов Kloop.kgга берган интервьюсида.

Касал бўлиш — «фойдали пауза»

Сиёсатчи Игорь Шестаковнинг фикрига кўра, президент учун вақтларда бундай «кучсизликни кўрсатиш» фойдали.

Игорь Шестаков
Игорь Шестаков

«Текебаевнинг сўнги вақтлардаги президентга қарши олиб бораётган фаолиятлари ва

коалициялар билан кескин вазиятларни эсга олган ҳолда, президентга ва унинг партиясига бундай кўриниш фойда олиб келади деб ҳисоблайман», — деди у Kloop.kgга берган интервьюсида.

Шестаков, МДҲ саммитини уюштириш ва ўлкада бўлаётган бошқа воқеалар президентнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтди.

«Президентнинг соғлиги сабабли “пауза” коалициянинг [президентнинг муомаласи билан] тактикасига боғлиқ. Сабаби КСДП қийин вазиятда қолди. Ҳозир унинг рақибларигина бор, бироқ уни қўллаганлар кўринмайди», — деб таъкидлади у.

Сиёсатчи бу “пауза” президент учун керак деб айтади. Шестаков соғлик биринчи ўринда эканлигини ҳам қўшимча қилди.

«Ўлкада кескин вазият юзага келиб турганда, соғлиги ёмонлашганини эълон қилиш президентга балл бермайди. Бу президент лавозимига номзодлар сонини кўпайтиради», — деди у.

 Муаллиф: Александра Титова