“Стратегик тўғри қарор”. Атамбаев Конституцияни ўзгартиришни маъқуллади

800

Президент Алмазбек Атамбаев Конституцияни ўзгартирилувчи матни билан танишиб, уни қўллади. Бу ҳақда президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлими билдирди.

Президент аппаратининг матбуот хизматининг билдиришича, Алмазбек Атамбаев Конституциянинг ўзгартирилувчи охирги матн билан танишиб, уни қўллаб берди.

«Депутатларнинг бундай қўллови Қирғизистон Республикасининг мустақиллигини мустаҳкамлаб, адолатли ва самарали сиёсий тизимни ташкил қилишга асос бўла олади», — деди Атамбаев.

Президентнинг сўзларига кўра, одамлар беш йил ичида давлат раҳбарининг «манфаатпарастлик» одати йўқ эканлигига ишонишди.

«Қирғизистонликлар ва депутатлар провокаторлар ортидан эргашмайди деб ўйлайман. Алмазбек Атамбаевнинг ҳукуматни узурпациялаб олиш ва президентлик муддати тугагандан сўнг яна ҳокимиятга қайтиш нияти йўқ», — деди у.

Атамбаев, Конституция Ақаев ва Бакиев вақтида бир оиланинг фойдасигагина ўзгартирилганини ва у вақтда мухолифатнинг қаршилиги тўғри бўлганини қўшимча қилди.

«Бугунги [хокимиятнинг] асосий қаршилари, шахсий амбициялари билан чиқаётгани албатта ачинарли. Улар ўзгартиришга рози бўлиб туришибди, бироқ масалани чигаллаштириш учун турли баҳоналарни ўйлаб топишмоқда. Бу давлатга қайишмаслик. Бу ўз ўлкасининг келажагини менсимаслик», — деб билдирди президент.

Атамбаев президент атрофидагилар «асоссиз» тузатишлар ёрдами билан ҳукуматда қолишга ҳаракат қилаётганликлари тўғрисида аргументларни келтирди.

Президент шунингдек конституцияга  киритиладиган ўзгартиришлар премьер-министрнинг ваколатларини кучайтирмаслигини ҳам таъкидлади.

«Аксинча, кўпчилик коалиция кучланади ва ҳақиқий парламент мухолифати пайдо бўлади. Ўзгартиришлар — ҳақиқий парламентаризмни ташкил қилишда Қирғизистоннинг яна бир катта қадами бўлади», — деди Атамбаев.

Сўнги беш йил оралиғида ўлкамизнинг энг катта муваффақияти деб, «ўлкадаги барча масалаларни халқ ҳал қилишини» таъкидлади.

Бош қонунга ўзгартиришлар киритишни депутатлар томонидан қўллаб берилиши «стратегик ва адолатли қарор» бўлади деб айтди. Бу «референдум халқ танловига» йўл очиб беради деб қўшимча қилди.

Конституцияга киритилган ўзгаришлар бўйича тортишувлар

Парламент депутатлари  ташаббуси билан президент аппарати томонидан ишлаб чиқилган Конституцияга киритилувчи ўзгартиришлар қизғин муҳокамага сабаб бўлди — танқидий фикрлар фуқаровимй жамият ва сиёсатчилар томонидан билдирилди. .

Ўзгартиришларга қарши чиққанлар  «Ата Мекен» фракциясининг лидери Ўмурбек Текебаев, собиқ-президент Роза Отунбаева, вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари ва фуқаровий жамият вакиллари бўлмоқда.

Улар Бош қонундаги ўзгартиришлар премьер-министр ваколатларини кўпайтириб, суд ҳукуматининг устидан назоратни кучайтириб, миллий қонун қабул қилишнинг халқаро имтиёзларини бартараф қилади деб айтишмоқда.

Президентнинг тарафдорлари, аксинча, ўзгартиришлар ҳукуматни узурпациялашдан сақлайди деб таъкидлади.

Президент Алмазбек Атамбаев 31-август куни мустақиллик байрамида нутқ сўзлаб, Коституциядаги ўзгаришларга қарши чиққанлиги учун вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларини танқид қилган эди.

Бундан ташқари, 15-сентябрь куни президент вақтли ҳукумат аъзоларини ўзбеклар жамияти лидери Қодиржон Ботировнинг қочиб кетишда иштироки бор-йўқлигини текширишни топширган. 2010-йилнинг июнь ойидаги жанубда бўлган воқеада Ботировнинг сепаратизм ва тўполонларда алоқаси бор деб айбланмоқда.

Муаллиф: Анна Капушенко